Каратэ бўйича Эрон терма жамоаси дунёда энг яхши термадир
Карате бўйича Эрон эркаклар терма жамоаси 2019 -чи йилда дунёнинг энг яхш терма жамоаси сифатида танилган.
Каратэ бўйича Эрон эркаклар термаси 2019 -чи йилдаги "Каратэ ван" олий лигасининг 7 босқичида 7 олтин, 10 кумуш, 13 бронза ва умумий ҳисобда 30 турли медаллар билан бутун дунё терма жамоалари орасида энг яхши натижаларни қайд этди.
2019 -чи йилдаги Халқа каратэ лигасининг 7 чи, яъне сўнгги босқичи кеча Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтди ва Эрон эркаклар бўйича каратэ жамоаси 2 олтин ва 1 бронза медалларини касаб этди.
Эрон терма жамоасидан кейин Қозоғистон 6 олтин, 3 кумуш, 7 бронза ва барчаси 16 медал билан иккинчи ўринни , Япония термаси эса 5 олтин, 2 кумуш ва 6 бронза медаллари билан барчаси 13 медаллар билан 3 чи ўринни эгаллашади.