Эрон ва Тожикистон ўртасида қўшма ҳамкорлик ҳужжатлар имзоланди
Эрон ва Тожикистоннинг технологик ва иқтисодий қўшма ҳамкорликлар комиссияси йиғилиши сўнггида икки мамлакат товар айирбошлаш ва иқтисодий ҳамкорликлари соҳасида бир нечта ҳамкорилк ҳужжат имзолашди.
Кеча Теҳронда ўтказилган Эрон ва Тожикистоннинг технологик ва иқтисодий қўшма ҳамкорликлар комиссиясининг иккикунлик 13- чи йиғилишида, Эроннинг энергетика вазири Ризо Ардакониён ва Тожикистоннинг энергетика ва сув захиралари вазири Усмонали Усмонзода банк, энергетика, транспорт, таълим ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида бир нечта ҳамкорлик ҳужжат имзоладилар.
Ардакониён Эрон ва Тожикистон ўртасида иқтисодий ҳамкорликлар, ҳужжатларини имзолаш маросимида банк соҳасидаги ҳамкорликларини кенгайтиришни икки мамлакат ўртасида имзоланган келишувлардан эканлигини таъкидлаб, икки мамлакат ўртасида банк алоқалариинни сўраб сўраштириш учун махсус қўмита ташкил этилганини эълон этди.
Ардакониён шунингдек, Тожикистон билан божхона алоқаларни кенгайтириш ҳақида хабар бериб, савдо -сотиқ соҳасидаги бундай ҳамкорликлар делегациялари алмашилиши орқали амалга оширилади деб изоҳлади.
Эроннинг энергетика вазири шунингдек, Эрон в а Трожикистоннинг элекр -энергияси тармоқларига ишора қилиб, Эрон ислом жумҳурияти Тожикстон билан бу соҳадаги алоқларни кенгайтириш пайидадир деб таъкидлади.