Руҳоний: АҚШнинг минтақа халқларига қарши фитналари мағлуб бўлган
Эрон ислом жумҳурияти президенти АҚШнинг Эрон, Ироқ, Сурия, Ливан, Афғонистон, Покистон, Яман ва бошқа минтақа мамлакатларига қарши фитналари минтақа халқлари томонидан мағлуб этилди деб айтди.
Бугун Эрон ислом жумҳурияти раиси Ҳасан Руҳоний, давлат делегацияси йиғилишида, шубҳасиз, минтақа халқи душманлар қаршисида тура олиш қудратига эгадир в Эрон халқи, ҳам бу заминда янада фаолроқ ва илғорроқдир деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний Эрон давлати ҳатто душманларнинг барча дастурлари ва санкцияларидан ҳардоим огоҳ бўлганини баён этиб, Эрон турли йўллар жумладан ички ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва музокара орқали душманлар фитналарини пучакка чиқарди аниқлик киритди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти, шунингдек, Исломий Иниқлоб ғалабасидан кейинги йилларда мамлакатнинг тараққиётига ишора қилиб, технология заминасидаги Эрон тараққиёти 1 миллиард долларга маблағидаги эҳтиёжсизлик ва ўзини ўзи таъминлашга сабаб бўлган ва Теҳрон давлати дори ва турли тажҳизотларни импорт қилинишини олдини олишга муваффақ бўлган деб изоҳлади.