Эроннинг саноат вазири Ўзбекистон билан муносабатларни янада кенгайтиришни таъкидлади
Эроннинг саноат, кончлик ва тижорат вазири Ўзбекистон масъуллари билан темир йўл ва магистраллар орқари маҳсулотларни транзит этиш мавзусида музокара ўтказилгани ва келаси икки ой ичида бу масала борасида сўнгги келишувга эришилишини таъкидлади
Эрон ислом жумҳуриятининг саноат, кончилик ва тижорат вазири Ризо Раҳмоний Форс ахборот агентлигига берган интервьюсида, биз ҳамкорлик қилиш учун яхши потенсиалга эгамиз, аммо ушбу имкониятлар ҳозиргача талаб даражасида ва фаол бўлмаган. Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш қониқарли эмасди, аммо аста- секин яхшиланиб жорий йилнинг 7 ойи ичида бизнинг экспортимиз ҳажми 63 фойизга ошган деб айтди.
Ризо Раҳмоний ўз сўзларида айни пайтда икки мамлакат қўшма комиссиясининг 13- чи йиғилиши ўтказилди. Транзит соҳасида ҳатто тўғридан тўғри парвозларга эга эмасдик аммо, Эрон ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан- тўғри авиақатновларни йўлга қўйдик деб изоҳлади.
Раҳмонийнинг айтишича, темир йўл ва магистрал орқали транзит мавзусида ҳам музокарала бўлиб ўтган ва келаси икки ой ичида бу масала борасида ҳам келишув имзоланиши кутилмоқда.
Эроннинг саноат, кончилик ва тижорат вазири шунингдек, маҳсулотлар учун божхона солиқлар ва тарифалар ҳам кўриб чиқилиб бу масалад ҳал этилган.
Ризо Раҳмоний шунингдек, Ўзбекистонга қилган сафарини самарали эканлиги ва яқиндан Ўзбекистон масъуллари билан учрашганидан розилигини қўшимча аилди.
У Ўзбекистонда илк маротаба ва қўшма комияссияси билан бир вақтда Эроннинг 50 компаниялари иштирокида кўргазма ўтказилганини эслатди.