Эрон ТИВ раҳбари ва Қатар Бош вазири иккитомонлама ҳамкорликларни муҳокама қилдилар
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i49043
Эрон ташқи ишлар вазири ва Қатар бошқа вазири мулоқот қилганида иккитомонлама ҳамкорликлар ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
декабр 15, 2019 16:13 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари ва  Қатар Бош вазири иккитомонлама ҳамкорликларни муҳокама қилдилар

Эрон ташқи ишлар вазири ва Қатар бошқа вазири мулоқот қилганида иккитомонлама ҳамкорликлар ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Эрон ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  " Doha Forum  " йиғилиши доирасида Қатар Бош вазири Шайх Абдуллоҳ бин Носир Ол Сони билан учрашганида бу йиғилишни олий даражада ўтказилгани учун унга миннатдорчилик билдириб, ушбу Халқаро йиғилишда иккинчи маротаба қатнашганидан хурсандчилик билдирди.

 Эрон ТИВ раҳбари ва Қатар Бош вазири, шунингдек,  турли соҳалардаги иккитомонлама ҳамкорликлар ҳамда минтақадаги турли масалалар юзад билан фикр алмашдилар.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф бундан олдин  Қатар ТИВ раҳбари ва Бош вазири ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан учрашганида  икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлари ва икки томонлама муносабатларини муҳокама қилганди.

 Мазкур йиғилиш доирасида,  Польша Бош вазири ва Ироқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси билан ҳам учрашганди.