Эрон давлати гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашнинг олдинги чизиғидадир
Эроннинг гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш штаби Бош котиби Эрон ислом жумҳурияти ўтган 40 йил мобайнида дунё намояндалигида гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши курашнинг олдини чизиғида бўлган деб таъкидлади.
Бугун Эроннинг гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш штаби Бош котиби Искандар Муманий Теҳронда ўтказилган мамлакат вилоятларининг гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш ҳамоҳанглик кенгаши котиблари, Бош директорлари ва уларнинг ўринбосарлари йиғилишида Эрон 40 йил ичида 12 минг тона гиёҳванд моддаларни аниқлаб мусодара этган деб қўшимча қилди.
Муманий ўз сўзларида бу йўлда ҳозиргача 3800 нафар эронликларни шаҳид бўлгани ва 12 минг нафарни жароҳатланганига тўхталиб, Эрон ўтган 4 даҳа ичида бор куч- қудрати ҳамда диний таълимоти асосида гиёҳванд моддалар контрабандасига қарши кураш олиб борган деб эълон этди.
Мазкур йиғилиш якунида, гиёҳванд моддалар ва психотроп моддаларни тарқалиши ва сотилишига қарши мукаммал тарзда қарши кураш олиб бориш ҳужжати, гиёҳванд моддаларга қарши курашнинг мукаммал ижтимоий ҳужжати ҳамда наркомания соҳасдаги ўрганишларга оид 5 китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.