Руҳоний: Эрон давлати Осиёнинг муҳим мамлакатлари билан муносабатларни кенгайтириш пайидадир
(last modified Tue, 17 Dec 2019 07:41:21 GMT )
декабр 17, 2019 12:41 Asia/Tashkent
  • Руҳоний:  Эрон давлати Осиёнинг муҳим мамлакатлари билан муносабатларни кенгайтириш пайидадир

Эрон ислом жумҳурияти президенти Шарққа юз келтириш ва Осиёдаги муҳим мамлакатлар билан муносабатларни кенгайтириш сиёсатини Эрон давлати мақсадларидан бир қисми эканлигини маълум этди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  " Куала-Лумпур -2019 Халқаро йиғилиши" да  қатнашиш учун Малайзияга йўл олишидан олдин  Куала-Лумпур Халқаро саммитида  ислом дунёсининг кўпёқама алоқаларини муҳокама этилишини таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний  география, энергетика, саноат, маданият ва цивилизация заминлардаги ислом дунёсининг потенсиали ва имкониятларига тўхталиб,  терроризм, уруш ва хунрезликлар, хорижий мамлакатларнинг аралашиши ва ривожланиш учун  лозим шароитини мавжуд бўлмагани  ислом дунёсини бугунги муаммолари ва мушкулотларидандир, деб изоҳлади.

Эрон президенти  сиёсий, иқтисодий  ва экология соҳаларидаги Эрон ва Япония ўртасидаги муносабатларга ишора қилар экан,  АҚШнинг золимона ва ноқонуний санкциялари ноустувор ва номустаҳкамдир ва дунё мамлакатлари Эрон билан яқиндан ҳамкорлик қилишни истайдилар деб қўшимча қилди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Эрон ва Япония ўртасидаги долзарб мавзулар хусусида музокара ўтказиш ва иккитомонлама алоқаларни енгиллаштириш мақсадида Токиога сафар уюштираётганини баён этиб,  Япония Бош вазири билан учрашганида  минтақа хавфсизлиги ҳамда  икки томнон қизиқадиган масалалар юзасидан фикр алмашишини эълон этди.

Эслатиб ўзтамиз,  Ҳасан Руҳоний Малайзия Бош вазири даъват асосида  бугун " Куала-Лупмпур-2019 Халқаро саммити" да қатнашиш учун Теҳрондан Малазияга жўнаб кетди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти шунингдек  Куала-Лумпур йиғилишидан кейин  Япония Бош вазири Абэ Синдзо даъватига биноан  жума куни  Токиога сафар қилади.