Табобат туризми (11)
Язд шаҳридаги Шаҳид Садуқий шифохонаси (Shahid Sadooghi Hospital)
Эрамиздан аввалги даврларга бориб тақаладиган жуда катта тарихга эга Язд шаҳри ӯзининг қадимий архитектурасини сақлаб қолгани боис бугунги Эроннинг энг гӯзал шаҳарларидан бири ҳисобланади. Шаҳарнинг қадимий маҳаллаларида ҳатто 300 йилдан бери шакл-шамойилини ӯзгартирмаган ҳовли ва уйларни учратиш мумкин.
Шаҳарнинг қадимий архитектурасини сақлаб қолгани минглаб ички ва хорижий саёҳатчиларни оҳанрабо янглиғ Яздга тортади. Жуда кӯп қадимий ҳовлилар туристлар яшайдиган ижара масканларига айлантирилган. Улар бу ажабтовур уйларда 2-3 кеча қӯниб, ӯтган асрларда яшаб ӯтган эронликларнинг ҳаёт тарзини тажриба қилиб кӯришади.
Бугунги кунда Язд шаҳри нафақат сайёҳлар, балки табобат туризми ихлосмандларини ҳам ӯзига жалб этмоқда. Шаҳарда 14 та давлат ва 7 та хусусий касалхоналар фаолият кӯрсатмоқда. Бу шифохоналар зурриёдсизлик, юрак-қон томири, стомотология, гинекология, саратон ва қанд касалликларини даволашда шуҳрат қозонган.
Хориждан келган беморларга юқори малакали тиббий хизмат кӯрсатадиган ана шундай касалхоналардан бири Шаҳид Садуқий шифохонаси (Shahid Sadooghi Hospital)дир.
Шаҳид Садуқий шифохонаси (Shahid Sadooghi Hospital) 2001 йили Эрон Миллий меъморчилик санъати талаблари ва жаҳон стандартлари асосида қурилган. Касалхонада 200 нафар малакали врач ва 600 нафар медитсина ходимлари мизожларга малакали хизмат кӯрсатади.
Шаҳид Садуқий шифохонаси (Shahid Sadooghi Hospital) бир неча бӯлимлардан иборат бӯлиб, ҳар бир бӯлим энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлантирилган.
Касалхонанинг жарроҳлик хоналари ҳам икки хил: умумий ва соҳавий жарроҳлик хоналаридан иборат.
Хорижлик беморларни даволашга махсуслаштирилган бӯлимда энг малакали врачлар фаолият кӯрсатади.
Энди азизлар, Шаҳид Садуқий шифохонаси (Shahid Sadooghi Hospital)нинг раҳбари доктор Солеҳободийнинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.
“Мен ревматология бӯйича мутахассис, Шаҳид Садуқий касалхонасининг брш врачи Ҳусайн Сулаймоний Солеҳободийман.
Касалхонамиз Язд вилоятидаги энг катта ӯқув-табобат маркази ҳисобланади. Касалхонамизда медитсина хизмати кӯрсатиш билан бирга илмий-тадқиқот ишлари ҳам олиб борилади.
Шаҳид Садуқий шифохонаси 29 бӯлимдан иборат бӯлиб, бундан 20 бӯлим статсионар ва 9 бӯлим амбулатория хизматлари кӯрсатади.
Биз устод Афлотуниён асос солган муолажа мактабини ривожлантириб, бугунги кунда айниқса, зурриёдсизликни даволаш бобида юксак натижаларга эришдик”.
Азизлар, +983538224000-9 телефон рақамларига қӯнғироқ қилиш, ёхуд https://web.ssu.ac.ir/index.aspx?lang=1&sub=16 сайтига мурожаат қилиш орқали Шаҳид Садуқий шифохонаси (Shahid Sadooghi Hospital)даги табобат услуби ва нарх-навоси ҳақида ӯзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз, зарур бӯлганда касалхонанинг [email protected] электрон почтасига мактуб орқали мурожаат қилишингиз ҳам мумкин.