Табобат туризми (12)
Кеш касалхонаси (Kish Hospital)
Азизлар, бугун Эроннинг жанубидаги гӯзал Кеш оролига саёҳат қиламиз.
Кеш Эроннинг жанубий қисмидаги Форс Кӯрфази оролларидан биридир. Унинг умумий майдони 91 км.кв бӯлиб, 43 км.лик денгиз қирғоғига эга.
Ӯзига хос об-ҳаво, антиқа дарахтлар, ҳайвонлар ва иқлим шароитларига эга бӯлган бу орол 1982 йилдан буён Эроннинг Эркин иқтисодий минтақаси ҳисобланади.
Кеш ороли ӯзининг бетакрор гӯзаллиги билан нафақат Эрон балки дунёнинг бошқа давлатларидан бӯлган сайёҳларни ҳам ӯзига жалб этган. Халқаро туристлар учун яхши шароитлар яратилганлиги сабабли ҳар йили ӯртача бир миллион 700 минг нафар туристлар ташриф буюришади.
Кеш ороли Эронда муҳим туристик объектлардан бири ҳисобланади. Туристларнинг ҳордиқ чиқариш билан бирга саломатликларини тиклаши учун оролда Кеш касалхонаси (Kish Hospital) номли шифо маркази бунёд этилган.
Кеш касалхонаси (Kish Hospital)да ортопедик, тиза бӯғинини алмаштириш, бош мия ва асаб касалликлари, бурун-томоқ-қулоқ касалликлари, гӯзаллик жарроҳлигининг барча турлари, шунингдек гинекологик жарроҳликлар амалга оширилади. Шу билан бирга касалхонада лазер билан даволаш, эндескопия, физиотерапия, Эхокардиография, юракни қувватлантириш, буйракдаги тошни майдалаб тушириш, суяк тӯқимасини анализ қилиш, диализ каби табобат амаллари ӯтказилади. Шунингдек, кеча-кундуз ишлайдиган лабараториялар мавжуд.
Касалхонада нафас олишга қийналадиган юқумли касалликлар билан оғриган кишилар учун махсус изолиатсия хонаси мавжуд бӯлиб, бу хона Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқлангандир.
Кеш касалхонаси (Kish Hospital)да хорижлик мизожларга малакали тиббий ёрдам кӯрсатиш мақсадида бир неча йилдан бери халқаро бӯлим фаолият юритмоқда. Бу шифо масканида Америка, Баҳрайн, Кувейт, Ӯзбекистон, Уммон каби мамлакатлардан беморлар ташриф буюришади. Хизмат кӯрсатишнинг намунали услуби, малакали врачлар ва табобат нархларининг арзонлиги сабабли беморлар даволаниш учун бу машҳур касалхонани танлашади.
Касалхонанинг VIP бӯлимида барча шароитлар муҳайё бӯлиб, бу ерда бемор кишининг оила аъзолари даволанувчи кишининг ёнида бӯлишлари мумкин.
Кеш касалхонаси (Kish Hospital) Уммоннинг Мақсат шаҳрида ӯзининг офисига эга. Шунингдек яқин ойларда Афғонистоннинг бир неча шаҳарларида бундай офисларни очиш ниятида. Шундай қилиб, беморлар Кеш оролига келишдан олдин бу офисдан касалхона, ундаги врачлар ва даволаш услуби ҳақида керакли маълумотларга эга бӯлишади.
Азизлар, энди Кеш касалхонаси (Kish Hospital) халқаро бӯлими мутахассиси хонум Яздоншиноснинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз:
“Кеш касалхонасида 5 йилдан буён халқаро бӯлим фаолият юритмоқда. Бизга асосан, Уммон ва Ироқ мамлакатидан беморлар ташриф буюришади. Аммо бугунгача Германия, Канада, Америка , Жанубий Африка ва айрим Европа мамлакатларидан ҳам мизожлар табобат учун мурожаат қилишган.
Касалхонамиз ӯзининг сифатли гӯзаллик жарроҳликлари билан машҳур. Беморлар кӯпроқ ортопедик, урология, гинекологик ва умумий жарроҳликлар учун мурожаат қилишади".
Азизлар, + 987644459400-10 телефон рақамларига қӯнғироқ қилиш, ёхуд
https://kishhospitalfz.com/home/en/ сайтига мурожаат қилиш орқали Кеш касалхонаси (Kish Hospital)даги табобат услуби ва нарх-навоси ҳақида ӯзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз, зарур бӯлганда касалхонанинг [email protected] электрон почтасига мактуб орқали мурожаат қилишингиз ҳам мумкин.