Эрон ислом жумҳурияти президенти Япония Бош вазири томондин тантанали кутиб олинди
Бугун Япония Бош вазири бу мамлакат бош вазирлик саройида Эрон ислом жумҳурияти президентини расман кутиб олди.
Маросимда дастлаб ҳар икки мамлакат милилй мадҳияси ижро этилиб, сўнг Эрон президенти ва Япония Бош вазири ҳурмати учун Миллий Гвардияси аскарларидан иборат фахрий қоровул саф тортди.
Расмий кутиб олишдан кейин Ҳасан Руҳоинй ва Абэ Синдзе мулоқоти бўлиб ўтди шунингдек икки мамлакатнинг юқори мартабали делегациялари учрашуви ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз Ҳасан Руҳоний Японияга ташрифидан олдин Малайзияга уч кунлик сафар билан борганди.
Эрон президенти Малазияда Куала-лумпур йиғилишида қатнашиб, нутқ сўзлашига қўшимча, Малайзия Бош вазири Маҳатир Муҳаммад, бу мамлакат подшоси Султон Абдуллоҳ, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ва Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамд Ол Сонийлар билан учрашиб музокара қилди.