Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 20 Dec 2019 12:38:13 GMT )
декабр 20, 2019 17:38 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари

Теҳрон жума намозимуваққата имом хатиби, исломий мамлакатлар ўзгаришларига ишора қилиб, душманлар фитналари қаршисида мусулмонларни ҳушёр бўлишга чақирди.

Теҳрон жума намозининг шу ҳафтадаги хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний зўравон қудратларни  мусулмонларга зарба ва зарар етказишга уринаётганига ишора этиб,  АҚШ ва сионистик режими  ўз манфаатларига эришиш учун  ИШИД террорчи гуруҳини ташкил этдилар деб таъкидлади.

Оятуллоҳ Имомий Кошоний,  Ироқдаги кўп хоинлар ва қотилларни душманлар ёрдамида эътирозлардан  суиистеъмол қилаётгани ва шу сабабдан Ироқ халқи бундай ёвуз кимсалардан ҳушёр бўлишлари лозимлигини қўшимича қилди.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби,  Нигерия давлатини бу мамлакат исломий ҳаракати раҳбари Шайх Иброҳим  Закзокийга нисбатан ноинсоний муносабатларига тўхталиб,  ислом дунёси  Шайх Закзокийни озод этиш учун саъй -ҳараркт қилиши лозим деб изоҳлади.

2015 чи йилнинг 13 декабрида Нигерия ҳарбийларининг Зория шаҳридаги ҳусениялардан бирига уюштирган ҳужумида  Шайх Закзокий  ва унинг турмуш ўртоғи қўлга олинганди.

Бу ҳужумда  юзлаб нафар инсонлар жумладан Шайх Закзокийнинг 3 фарзанди шаҳид  бўлди.

Халқаро ва ички босимлар ҳамда  эътирозлардан кейин Нигерия суди жорий йилнинг августида  Шайх Закзокий ва унинг турмуш ўртоғига даволаш учун Ҳинистонга боришига ижозат берди, аммо  шу даволашдан норозилики, хавфсизлик чекловлар ҳамда ишончли шифокорларнинг мажуд бўлмагани туфайли,  Шайх Закзокий ва турмуш ўртоғи  Ҳиндистонда икки кун истиқомат қилишидан сўнг қайтиб Нигерияга келдилар.

Шайх Закзокий Нигерия аэрпортига келганидан кейин бу мамлакат хавфсизлик кучлари,   у ва унинг ўртоғини номаълум томон олиб кетишган.