Эртага Теҳронда Эрон ва Ҳиндистон ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади
декабр 21, 2019 17:21 Asia/Tashkent
Эртага 22 декабрь куни Теҳрон шаҳрида Эрон ташқи ишлар вазири Ҳиндистон ТИВ раҳбарини қабул қилиши кутилмоқда.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, бу сафар доирасида Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджаваод Зариф ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Subrahmanyam Jaishankar бошчилигида Эрон ва Ҳиндистон қўшма комиссиясининг 19 -чи йиғилиши ўтказилади.
Йиғилишдан кейин томонлар имзоланган ҳужжатлар юзасидан фикр алмашишади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон Эрондан энг кўп миқдорда нефт импорт қиладиган иккинчи мамлакат ҳисобланади.