сентябр 18, 2016 18:57 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Исломий Инқилоб соқчилар корпуси
    Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Исломий Инқилоб соқчилар корпуси

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Исломий Инқилоб соқчилар корпусини ички ва ташқи хавфсизликни ҳимоя этишнинг аниқ унсури ва Инқилобнинг мустаҳкам позицияси ва девори деб баҳоладилар.

Бугун Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Исломий Инқилоб соқчилар корпуси қўмондонларининг йиғилиши қатнашувчилари билан учрашувида, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ўзлигини сақлаш зарурлигини таъкидлаб, сақлаш бир вақт ва замонда  тўхталиш ё қолиш маъносида эмас балки душман абзалларини ўзгариши ва ривожланиши билан бир вақтда Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳам турли арсалар хусусан илм ва технология  ва янгиланиш соҳаларидаги вазиятидан қониқмай ҳар доим ривожланиш пайида бўлиши керак деб айтдилар.

Ул зот хавфсизликни жуда муҳим мавзу эканлиги ва жомеада маънавий ва моддий ривожланиш учун замин яратишини таъкидлаб, Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг вазифаларидан бошқа бири ички ва ташқи хавфсизликни таъминлашдир ва ташқи хавфсизлик мавжуд бўлмаганида ва чегаралар ташқарисда  душман ҳаракати олдини олинмаганида ички хавфсизликка ҳам жиддий зарар етказилади деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  халқаро ўзгаришларида  Эрон халқининг ибрат намунага айлангани ва ўз келажагини аниқлашишига ишора қилиб, Эрон давлат масъуллари ва халқи иқтисодий муқоваматни ҳақиқий маъносида амалга оширишга муваффақ бўлишганида  бошқа мамлакатларни ҳам нажот беришади ва улар учун ибрат намунага айланадилар деб айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари исломий жумҳуриятнинг илҳом бағишловчи хусусиятлари  Эрон душманларини қаттиқ ғазаблантирганлигига тўхталиб, кўп босимлар, санкциялар  ва таҳдидлар билан бир пайтда, Эрон халқининг ҳаракатлари ошкорроқ, шаффофроқ, шижоатли бўлиб  Исломий Иниқлобнинг муборак ва пок дарахти кундан кунга кўпроқ самар  бера бошламоқда деб эълон қилдилар

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  ўз сўзларида давомида, зўравон қудратларга буткул ишонмасликни Исломий жумҳуриятнинг принсипларидан эканлигини таъкидлаб,  ушбу ишончсизликлар кундан кунга кенгайтирилиши керак деб изоҳладилар.