сентябр 19, 2016 11:54 Asia/Tashkent

Кеча Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Исломий Инқилоб соқчилар корпуси қўмондонлари йиғилишининг қатнашувчилари тўпламида, хавфсизликни ўта муҳим мавзу эканлиги, ҳамда моддий ва маънавий тараққиёт ва ривожланишнигг заминаси эканлигини таъкидладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Исломий Инқилоб соқчилар корпусини ички ва ташқи хавфсизликни ҳимоя этишнинг аниқ унсури ва Инқилобнинг мустаҳкам позицияси ва девори деб баҳоладилар.

Кеча Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Исломий Инқилоб соқчилар корпуси қўмондонларининг йиғилиши қатнашувчилари билан учрашувида, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ўзлигини сақлаш зарурлигини таъкидлаб, сақлаш бир вақт ва замонда  тўхталиш ё қолиш маъносида эмас балки душман абзалларини ўзгариши ва ривожланиши билан бир вақтда Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳам турли арсалар хусусан илм ва технология  ва янгиланиш соҳаларидаги вазиятидан қониқмай ҳар доим ривожланиш пайида бўлиши керак деб айтдилар.

Ул Ҳазрат ўз сўзларида Эрон ислом жумҳуриятининг атроф теварагида юз бераётган воқеа ҳодисаларга тўхталиб,  ушбу ҳодисаларнинг асосий омили ва сабабчиси ҳам минтақадан ташқари қудратлар ва бегона мамлакатлардир. Исломий Эрон эса Исломий Инқилоб армонларига таяниб, ушбу таҳдидлар қаршисида тура олиб, халқаро тинчлик йўналиши ва қудратлар мустамликасидан узоқ шаклда ҳаракат қилиб келмоқда деб  айтдилар.

Минтақадаги ҳозирги шароит ва вазият ҳам  бугунги кунда халқаро арсасида юз бераётган воқеаларга нисбатан  оптимистик нуқтаи назар билан қараганда хавфсизлик жиҳатидан жуда хавотирланарли эканлиги маълум бўлади. Халқаро миқёсидаги муносабатларда мустамликачилик ва ишғолгарлик ақидалар ва идеялар тобора кўпайиб бормоқда. Ууруш оловини ёқишда дахолат этувчи зўравон қудратларнинг хатти ҳаракталари , ошкора ва яширин тарзда минтақа мамлакатлари ичкарисида зўравонликлар ва бошқа мамлакатларни дахолат этиши, зўравон қудратлар ва импера тузум сиёсатларининг бир қисмига айланиб қолган.

Исломий Иниқлоб Муаззам раҳбарининг минтақа мамлакатларига қилаётган тавсиялари ҳам ушбу муҳим масалаларга асосланган ҳолда билдирилган. Ул Ҳазрат минтақадаги айрим мамлакатларга хитобан, агар ҳушёр бўлмасангиз ва зўравон қудратларнинг ҳийрла найрангини идрок этмасангиз, уларнинг фитна ва низолари ва фирибига ишонсангиз, 50 ва 100 йил орқага қолишингизни имкони бор деб таъкидладилар.Шундай бир шароитида эса хавфсизликни сақлаш, биринчи галдаги масалалардан бўлиб қолади. Хавфсизликни сақлашнинг энг асосий шартларидан  хавфсизликни сақлаш учун куч- қудратни ошириш ва унинг ёнида  атроф теварагида юз бераётган воқеа- ҳодисаларни яхши англаб етиш ва бу ҳодисалар борасида лозим даражада маълумотга эга бўлиш ҳисобланади.

Ушбу идрок ва воқеалар жараёнидан ҳамиша огоҳ бўлиш, Эрон ислом жумҳуриятининг юмшоқ қудрати, табриғотий кучи ва ривожланган тажрибасига айланган. Исломий Иниқлоб Муаззам Раҳбари ҳам душманнинг кучайиши, ривожланиши ва абзалларини ўзгартириши билан Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳам илм, технлогия  ва янгиланиш арсаларда янги ютуқларга эриша олиши керак деб айтдилар. 

Ул зот хавфсизликни жуда муҳим мавзу эканлиги ва жомеада маънавий ва моддий ривожланиш учун замин яратишини таъкидлаб, Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг вазифаларидан бошқа бири ички ва ташқи хавфсизликни таъминлашдир ва ташқи хавфсизлик мавжуд бўлмаганида ва чегаралар ташқарисида  душман ҳаракати олди олинмаганида ички хавфсизликка ҳам жиддий зарар етказилади деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  халқаро ўзгаришларида  Эрон халқининг ибрат намунага айлангани ва ўз келажагини аниқлашишига ишора қилиб, Эрон давлат масъуллари ва халқи иқтисодий муқоваматни ҳақиқий маъносида амалга оширишга муваффақ бўлишганида  бошқа мамлакатларни ҳам нажот беришади ва улар учун ибрат намунага айланадилар деб айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари исломий жумҳуриятнинг илҳом бағишловчи хусусиятлари  Эрон душманларини қаттиқ ғазаблантирганлигига тўхталиб, кўп босимлар, санкциялар  ва таҳдидлар билан бир пайтда, Эрон халқининг ҳаракатлари ошкорроқ, шаффофроқ, шижоатли бўлиб  Исломий Иниқлобнинг муборак ва пок дарахти кундан кунга кўпроқ самар  бера бошламоқда деб эълон қилдилар

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  ўз сўзларида давомида, зўравон қудратларга буткул ишонмасликни Исломий жумҳуриятнинг принсипларидан эканлигини таъкидлаб,  ушбу ишончсизликлар кундан кунга кенгайтирилиши керак деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг таъбирлари билан айтганда, исломий жумҳуриятнинг юмшоқ ва ё таблиғотий қудрати зўравон қудратлар, хусусан АҚШга нисбатан ишончсизликнинг ҳосилидир. Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари  АҚШга нисбатан ишончсизликни фикр ва тажрибадан ҳосил бўлган ақлониятнинг натижасидир деб айтдилар.

Ул ҳазрат шунингдек  Эрон халқига қарши АҚШнинг душманона сиёсатлари Исломий Иниқлобдан кейинги йилларда ва сўнгги ядровий  музокаралар шароитида ва бошқа мавридларда яққол мушоҳада этилган, бинобарин АҚШ билан музокара нафақат фойдали эмас, балки зарарлидир деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарининг таъбирлари билан айтганда, бугунги кунда АҚШ давлатини Осиё ғарби минтақаси хусусан Ливан, Яман, Ироқ ва Сурия масалалари борасида Эрон билан музокара ўтказишга ҳаракат қилаётгани ҳам АҚШ муваффақиятсизлигининг асосий омили бўлган минтақадаги Эрон нуфузини олдини олишга қаратилган.