Руҳоний: бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорлик қилиш учун янги усулларни топдик
Эрон ислом жумҳурияти президенти бугунги кунда турли мамлакатлар билан савдо - иқитисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш учун янги учулларни топдик ва Ҳиндистон, Малайзия, Туркия, Хитой ва Россия каби мамлакатлар билан савдо- иқтисодий алоқаларда янги қадмлар ташлашни бошладик деб айтди.
Бугун Эрон президенти ўз сўзларида Эрон, Малайзия, Туркия ва Қаатр ўртасидаги тўрттомонлама саммитда молиявий ва банк соҳасидаги ҳамкорликлар хусусида бир хил қараш мавжудлиги, ҳамда дунё давлатларини доллардан қутулиши масаласи таъкидланди деб изоҳлади.
Ҳасан Руҳоний бугунги кунда барча мамлакатлар хусусан Малайзияда ўтказилган сўнгги саммитда қатнашган давлатлар АҚШнинг Эрон халқига қарши босимлар можаросида Вашингтон давлатини айблашганига тўхталиб, Эрон ислом жумҳурияти ўз мажбуриятларига тўлиқ амал қилаётгани ва минтақа ва жаҳон миқёсида тинчлик , хавфсизлик ва осойишталикни таъминлаш йўлида қадам ташлаётганига ҳеч ким шубҳа қилмайди балки муқобил томонларни ўз мажбуриятларига амал қилмаётганликда айблашмоқда деб қўшимча қилди.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний шунингдек, бугунги кунда 5+1 гуруҳи ўз мажбуриятларига амал қилишни истаса ва олдинги хатоликларини қоплаш ниятида бўлса, биз ҳам ҳардоим музокара ўтказишга тайёрмиз деб аниқлик киритди.
Эрон президенти сўзлаган нутқида шубҳасиз, Эрон халқининг муқовимати ва метин дек тура олиши сабаб бутун дунёда Эрон обру- эътибори баланд кўтарилган ва давлатининг сўзлари кўп эшитувчиларига эга бўлган деб эълон этди.