Эрон президентини ҳарбий пактга қўшилмаслик раҳбарлари йиғилишида билдирган баёноти
Эрон ислом жумҳуриятнинг президенти Ҳасан Руҳоний Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракати раҳбарларининг йиғилишида, бу йиғилишга 4 йил раислик қилган Эроннинг фаолиятлари ва ютуқлари борасида берган ҳисоботидамазкур ҳаракатга аъзо мамлакатлар ҳамкорликлари ва ҳамжиҳатлигини кучайтириш ҳамда минтақавий ва халқарро арсасидаги энг муҳим масалалар борасидаги Эрон ислом жумҳуриятининг позициясини баён этди.
Ҳасан Руҳоний, шунингдек бугунги кунда бутун жаҳонда тинчликни хавф хатарга юзмаюз бўлганлигига ишора қилар экан, ҳозирги шароитда ушбу ҳаракат аъзолари бошқа ҳар бир замонга қараганда, ҳамжиҳатлик, интеграциялашув ва мувофиқлаштиришга эҳтиёж сезмоқда деб айтди.
Эрон президенти минтақавий муаммоларга ишора қилиб, Эрон нуқтаи назаридан минтақавий ва халқаро арсасидаги муаммоларни ҳал этишнинг энг муҳим ва самарали йўли ҳам музокарадир деб изоҳлади. Эрон президенти Фаластин масаласи ва сионистик режимнинг босқинчилиги мавзусига тўхталиб, дунёнинг турли бурчакларида мавжуд бўлган муаммолар, бизларни Фаластин масаласидан ғафлатга қолдирмаслиги керак деб таъкидлади. Ҳасан Руҳоний сўзлари давомида, Эрон ҳардоим диний эътиқодлари ва миллий ва инсоний қадриятлари асосида Фаластин армонлари ва халқини ҳимоя этиб келган ва Фаластин халқини ҳимоя қилиш инсоний бир масала ва барча инсонларнинг бурчи эканлигини таъкидлаб келмоқда деб аниқлик киритди.