Адмирал Сайёрий: учтомонлама ҳарбий машқлар Эрон қўмондонлиги остида ўтказилмоқда
(last modified Sat, 28 Dec 2019 13:50:10 GMT )
декабр 28, 2019 18:50 Asia/Tashkent
  • Адмирал Сайёрий:  учтомонлама ҳарбий машқлар Эрон қўмондонлиги остида ўтказилмоқда

Эрон ислом жумҳурияти армияси мувофиқлаштириш бўлинмаси раисининг ўринбосари, Эрон, Россия ва Хитой ўртасидаги денгиз ҳарбий машғулотларни Эрон қўмондонлиги остида ўтказилётганини маълум этди.

Бугун Эрон армияси мувофиқлаштириш маркази раисининг ўринбосари адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий  ўтказилган матбуот конференцияда,  Эрон, Россия ва Хитой ўртасидаги учтомонлама денгиз ҳарбий машқлари  учта бўғоз  яъне Ҳурмуз, Малага ва Бобулмандаб бўғозлари орасида жойлашган  дунёнинг энг стратегик минтақаларидан бири- Ҳиндистон океанида ўтказилаётгани учун муҳим аҳамиятга эгадир деб таъкидлади.

Эрон ислом жумҳурияти армиясининг мувофиқлаштириш маркази раисининг ўринбосари, Эрон давлати Ҳинд океани билан чегарадошдир ва нефт ташувчи кемалар ҳам ушбу минтақада ҳаракат қилишади. Шу сабабдан, бу минтақада ўтказилаётган учтомонлама ҳарбий машқлар "олтин учбарчак" номи билан эслатилади ва бу мавзу Эрон учун аҳамиятлидир деб таъкидлади.

Адмирал Сайёрий  кўп ташкилотлар  Эрон ислом жумҳуриятини Адан кўрфази хавфсизлигини таъмилашини сўраганига тўхталиб,  Адан кўрфазида 5 минг кемани ҳамроҳлик қилиб Хитой кемалардан бирини денгиз қароқчиларидан нажот бердик деб изоҳлади.

У ўз сўзларида  денгиз кучларида бизнинг техника ва тактикаларимиз Халқаро арсасида ёрқин намунадир ва барча дунё  денгиз қароқчилигига қарши кураш олиб бориш учун бизнинг дастурларимиз ва тактикаларимизни ижро этиш пайидалар деб қўшимча қилди.

Кеча Халқаро савдо иқтисодий хавфсизлигини  кучайтириш мақсадида  Ҳиндистон океани шимоли ва Уммон денгизида Эрон, Россия ва Хитой ўртасида қўшма ҳарбий машғулотлар бошланди.

Ҳарбий машқларнинг бошқа мақсади уч мамлакат ўртасида тажриба алмашилиши эканлиги ҳамда  терроримзга қарши кураш ва Уммон денгизида денгиз қароқчилигини олдини олиш уч мамлакат қўшма ҳарбий машғулотларнинг бошқа мақсадларидир.