Руҳоний: санкциялар билан бир пайтда Эроннинг нефтохимия даромадлари 17 миллиард долларга етди
(last modified Mon, 30 Dec 2019 09:39:06 GMT )
декабр 30, 2019 14:39 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: санкциялар билан бир пайтда Эроннинг нефтохимия даромадлари 17 миллиард долларга етди

Эрон ислом жумҳурияти президенти, душманларни Эронга қарши кўптомонлама иқтисодий урушда мағлуб бўлганига ишора этиб, душманлар жорий этган санкцияларга қарамай, Эроннинг нефтохимия саноатининг бугунги даромадлари 17 миллиард долларга етган деб изоҳлади.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти,  Теҳронда мамлакатнинг нефтохимия саноати фаоллари билан учрашганида  келаси икки йил ичида  Эроннинг нефтохимия маҳсулотларини 100 миллион тоннага етишига тўхталиб,  иккичи қадам охирида яъне 2021 чи йилгача Эроннинг нефтохимиядан бўлган даромадлари 25 миллиард длллар  ва уччинчи одим сўнггида 37 милиард долларга баравар бўлади деб қўшимча қилди.

Эрон президенти ўз сўзларида  дунёнинг қарйиб  барча сиёсий раҳбарларини АҚШ давлатини Эрон қаршисида мувафаққиятсизликка учраганини тасдиқлаётганини баён этар экан,  Эроннинг нефтохимия саноатининг муваффақиятлари оддий бир шароитда эмас, балки  санкциялар ва оғир иқтисодий босимлар вазиятида қўлга келган деб эълон этди.

Ҳасан Руҳоний  Эронга қарши санкция ва босимлар даврасини якунлашини таъкидлаб, душманлар ҳам максимал даражадаги босимлар орқали Эрон хақини таслим эта олмайдиганини пайқашган деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ