Исломий Инқилоб соқчилар корпуси: АҚШ жиноятларига жавоб қайтариш Ироқ халқининг табиий ҳаққидир
(last modified Tue, 31 Dec 2019 08:08:45 GMT )
декабр 31, 2019 13:08 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб соқчилар корпуси: АҚШ жиноятларига жавоб қайтариш Ироқ халқининг табиий ҳаққидир

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси АҚШ террорчилари томонидан Ироқ халқ кўнгилли кучлари -Ҳашд-уш-шаъбий базаларига берилган авиазарбаларни кескин қоралаб, бу жиноятга жавоб қайтариш ва қасос олиш Ироқ халқи ва мамлакатни мудофаа қилувчи кучларини таббий ҳуқуқи ва бурчи ҳисобланади деб эълон этди.

Кеча Исломий Инқилоб соқчилар корпуси  тарқатган баёниясида,  АҚШ режимини минтақадаги урушқоқлик, нотинчлик, хаос ва фитналарнинг асосис сабабчиси эканлигига тўхталиб,   муқовимат кучларинининг ўнлаб нафарини шаҳид бўлиши ва бошқа ўнлаб нафарини жароҳат олишига сабаб бўлган АҚШнинг  тажовузкорларини Ироқдаги Ҳашд-уш-шаъбий  ҳарбий  базаларига уюштирган ужуми Ироқ  миллий ҳокимиятини бузишдан ўзга нарса эмас деб қўшимча қилди.

Ироқ халқ кўнгилли кучлари -Ҳашд-уш-шаъбий ИШИД ва такфирий терроризмга қарши кураш учун халқ орасида машҳур ва катта обру- эътибор касб этган бу мамлакатнинг энг асосий ва фидокор ташкилотларидан ҳисобланади 

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси шунингдек  ишғолгар ва террорчи АҚШлик кучларини Ироқдан чиқариб юбрилганидан сўнг бу мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатиш мумкинлигини баён этар экан,  бирор  бир мустақил ва эрксевар халқ бегоналар томонидан ўз фарзандларига қарши тажовузлар ва жиноятларга чидай олмайди деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ армияси учувчичиз учоқлари  Сурия билан Ироқ чегарасидаги Алқоим шаҳрида жойлашган Ироқ кўнгилли кучлари -Ал-Ҳашд-уш-шаъбийнинг 45 ва 46 чи бригадалари позицияларини бомбардимон этди. Бу тажовуз натижасида Ҳашд-уш-шаъбий кучларидан 25 нафари шаҳид  бўлиб, 51 нафари жароҳат олди.