Руҳоний: Эрон халқи Исломий Инқилоб ва Инқилоб раҳбарига содиқ қолади
(last modified Tue, 31 Dec 2019 12:25:06 GMT )
декабр 31, 2019 17:25 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон халқи Исломий Инқилоб ва Инқилоб раҳбарига содиқ қолади

Эрон ислом жумурияти президенти Эрон халқини Исломий Инқилоби, раҳбарияти ва исломий жумҳурият тузумига ҳардоим содиқ эканлигини айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Теҳрон ғарбидаги Ҳаштгирд шаҳрида Гулшаҳр метросини фойдаланишга топшириш маросимида,  эронликларни ислом дини, Эрон,  ва Исломий Инқилоб учун фидокорликларига тўхталиб,  хавфсизлик, осойишталик, Инқилоб , Раҳбарлик ва исломий тузумни ҳимоя қилиш мақсадида миллионлаб эронликлар кўча - намойишлар ўтказишди ва бу мавзу халқнинг вафодорлиги - садоқатининг нишонаси ҳисобланади деб қўшимча қилди.

Эрон президенти ўз сўзларида  Эрон халқи юклатма уруш ҳамда  санкциялар даврида ҳам обру- иззат  ва  мустақиллик учун курашди ва йиллар давомида босимлар қаршисида метиндек тура олиб  сабр- тоқат қилишди, бугунги кунда эса   максимал даражадаги босимларга қарамай, душманалар ва тажовузкорлар қаршисида  ўз мамлакати ва манфаатларини ҳимоя этишмоқда, деб изоҳлади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти шунингдек  Эрон, Россия ва Хитой денгиз кучларини қўшма ҳарбий машғулотарига тўхталиб, бундай ҳарбий машқларни ўтказиш осон иш эмас ва  бу машғулотлар босқинчи ва зўравон қудратларни асабийлаштирган деб аниқлик киритди.

Эрон президенти сўзлаган нутқида,   иккита буюк қудратларни Эрон армияси ва Исломий Инқилоб соқчилари ёнида қўшма ҳарбий машқлар ўтказишгани душманларни асабийлаштирган деб эълон этган.