Руҳоний: генерал Сулаймоний Эрон халқи ва дунёнинг эрксеварлари тарихида мангу қолади
Эрон ислом жумҳурияти президенти, генерал шаҳид Қосим Сулаймоний Эрон халқи ва дунё эрксеварлари тарихида абадий қолишини таъкидлади.
Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус гвардиялари қўмондони генерал шаҳид Қосим Сулаймоний манзилига ташриф буюриб, улуғ шаҳид аҳли оиласи билан учрашганида, буюк генерал ва мужоҳиднинг шаҳодати муносабати билан уларга ҳамдардлик билдирди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондонини шаҳид этишда АҚШ жиноятларига ишора этар экан, АҚШ давлати бу жинояткорона ҳатти-ҳаракатининг оғир натижасини нафақат бугунги кунларда, балки келажакда ҳам шоҳид бўлади деб изоҳлади.
Эрон ислом жумҳурияти президенти шубҳасиз, бугунги кунда Эрон ва Ироқ халқлари орасида, АҚШ режимини илгаригиданда обрусиз ва нафратланарли бўлиб қолганини баён этиб, Эрон ва минтақа айниқса, Ироқ, Сурия, Яман, Ливан ва Афғонистон хавфсизлигини таъмин этиш йўлидаги генерал Қосим Сулаймоинйнинг хизматлари ҳеч қачон унутилмайди деб қўшимча қилди.
Ҳасан Руҳоний ўз сўзларида Қосим Сулаймонийни шаҳид этанлардан ўч ва қасос олишни Эрон халқининг ҳаққи бўлганига тўхталиб, Эрон халқининг душманлари минтақа хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлаш йўлидаги генерал Қосим Сулаймонийнинг ҳатти - ҳаракати ва лойиҳаларидан қаттиқ асабийлашгандилар, бинобарин уни номардларча террор этдилар деб аниқлик киритди.
Эрон президенти шунингдек генерал шаҳид Сулаймонийни нафақат ҳарбий бир қўмондон балки мислсиз ва истеъдодли сиёсатчи ва стратегист бўлганини таъкидлаб, Эрон ёшлари генерал Сулаймоний йўлининг пайравлари бўлиб, келажакда мамлакатмизда ўнлаб Сулаймонийларни вога етишига шубҳа йўқ деб эълон этди.
Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Ҳож Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.