Эроннинг Аҳвоз шаҳрида шаҳид генерал Сулаймоний билан видошлашиш маросими бўлиб ўтди
(last modified Sun, 05 Jan 2020 06:26:18 GMT )
Январ 05, 2020 11:26 Asia/Tashkent

Бугун Эрон жануби ғарбидаги Хузистон провинцияси маркази Аҳвоз шаҳрида Ислом Инқилоби соқчилари корпуси Қуддус гвардиялари қўмондони шаҳид генерал Қосим Сулаймоний ва у билан биргаликда шаҳодага етганлар билан видолашиш маросими бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Ҳож Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Хўзистоннинг турли шаҳарлари халқи шаҳидлар генерал Сулаймоний, Абумаҳдий Алмуҳандис ва  бошқа шаҳид ёронлари билан видошлашиш маросимида қатнашиш учун Аҳвоз шаҳрига етиб келганлар.

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус гвардиялари кучлари қўмондони ва унинг шаҳид ёронларининг жасадлари бугун Аҳоз Халқаро аэропортига олиб келинди.

Бугун пешин пайтида Эрон шимоли шарқидаги Муқаддас Машгад шаҳрида ҳам ушбу буюк шаҳидлар билан видолашиш маросимии бўлиб ўтиши кутилмоқда.