Эрон Халқаро ядровий келишувдаги чекловлардан батамом воз кечди
(last modified Mon, 06 Jan 2020 06:37:31 GMT )
Январ 06, 2020 11:37 Asia/Tashkent
  • Эрон Халқаро ядровий келишувдаги чекловлардан батамом воз кечди

Кеча Эрон давлати тарқатган баёниясида, Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларини камайтиришнинг сўнгги яъне 5 чи қадамини ташлашни маълум этди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳурияти тарқатган баёниясида, Эрон уранни бойитиш, бойитиш фойизи, бойитилган моддалар ҳажми ҳамда ўрганишлар ва кенгайтириш потенсиалларидан иборат амалиёт доирасидаги ҳеч бир чекловга  юзмаюз эмас деб таъкидлади.

Шу асосда Эрон ислом жумҳурияти ўз мажбуриятларини камайтиришнинг 5 чи босқичи яъне Халқаро ядровий келишувдаги  чекловларнинг сўнгги марҳаласида  сентрафугалар сони ва ҳажми бўйича барча чекловлардан воз кечади.

Эрон давлати шунингдек  бундан кейин  Эрон ядровий дастурлари бутунлай технологик эҳтиёжлари асосида давом этади деб изоҳлади.

Эрон давлати ўз баёниясида,  Эрон ва МАГАТЕ ўртасидаги ҳамкорилклар илгаригидек давом этишини баён этар экан,  санкциялар бекор этилгани ва Халқаро ядровий келишув манфаатлари доирасида Эрон баҳра олиши ҳолда, Эрон ислим жумҳурияти  ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини қайта тиклаши мумкин деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз  2018 чи йилнинг 8 май куни АҚШ давллатини бирёқлама равишда Халқаро ядровий келишувдан чиққани ортидан Германия, Франция ва Британия давлатлари  Эроннинг иқтисодий манфаатларига кафолат бериш доирасида  бу келишувни сақлаш ваъдасини бердилар.

Бу мамлакатлар  АҚШ ҳатти -ҳаракатлари қаршисида даҳанаки ва сиёсий тура олишлари билан бир пайида  ҳозиргача, бу келишувни сақлаш учун берган ваъдаларини ижро этишда амалий ҳаракатларини бажаргани йўқ.

Халқаро ядровий келишувнинг 26 ва 36 моддалари асосида  муқобил томонни ўз мажбуриятларига риоя қилмаганида Эрон  батамом ва аста- секинлик билан ўз мажбуриятларини тўхтатиш ҳуқуқига эгадир.

 

Ёрлиқ