Исмоил Ҳания: Фаластинни озод этилишига қадар муқовамат ҳаракатлари давом этади
(last modified Mon, 06 Jan 2020 07:31:19 GMT )
Январ 06, 2020 12:31 Asia/Tashkent
  • Исмоил Ҳания: Фаластинни озод этилишига қадар муқовамат ҳаракатлари давом этади

Фаластин исломий муқовимат ҳаракати -Ҳамас сиёсий идораси раиси Фаластин сарзаминлари озод этилмагунича муқовимат ҳаракатлари давом этади деб айтди.

Бугун Фаластин исломий муқовимат ҳаракати сиёсий офиси раиси Исмоил Ҳания  Теҳрон университетида генерал шаҳид Қосим Сулаймоний, шаҳид Абумаҳдий Алмуҳандис ва муқовимат ҳаракатининг бошқа шаҳидлари билан видолашиш маросимида сўзлаган нутқида,  босқинчиларни Фаастин сарзаминидан чиқарилмагунича,  бу сарзаминларда АҚШ ва сионистик режим фитналарига қарши муқовимат ҳаракати ва ўйғониш жараёни давом этади деб эълон этади.

Ҳания ўз сўзларида  генерал шаҳид Сулаймоний  бутун ҳаётини  Фаластинни ҳимоя қилишга сарфлаганини баён этар экан  у қуддус шаҳидидир деб қўшимча қилди.

Ҳамас сиёсий идораси раиси шунингдек,  шаҳид Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ ва сионистик режим жиноятларини кескин қоралаб,  Ливан ва Ғазода кўп ғалабаларни келтирган муқовимат ҳаракати  сионистларга қарши келажакдаги кураш ва урушда ҳам албатта ғалаба қозонади деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.