Қаттиқ қасос-Эрон халқи ва давлат масъуллари орасида кенг тарқалган сўздир
(last modified Mon, 06 Jan 2020 12:11:14 GMT )
Январ 06, 2020 17:11 Asia/Tashkent
  • Қаттиқ қасос-Эрон халқи ва давлат масъуллари орасида кенг тарқалган сўздир

Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони Қосим Сулаймоний ва унинг шаҳид шериклари билан видолашиу маросимида эронликлар ва Эрон масъуллари томонидан энг кўп фойдаланган сўз -Қаттиқ қасос сўзи эди.

Бугун ушбу шаҳидлар билан видолашув маросимининг қатнашувчилари,  " АҚШга ўлим" , Исроилга ўлим", " АҚШ билан ярашмаслик ва унга таслим бўлмаслик балки АҚШга қарши кураш", "Хоманаий жиҳодга дастур беринг" каби шиорларини эълон этиб, шаҳид Сулаймоний ва унинг шаҳид ёронлари қони учун қаттиқ қасос олишни таъкидладилар.

Шаҳид Қосим Сулаймоний ва бошқа шаҳидлар билан  видолашув маросимида Эрон армияси Бош қўмондони Сайид Абдулраҳим Мўсавий ҳам  яқинда бу теракт омиллари жазоланади деб айтди.

Маросимда Эрон  мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий шаҳид генерал Сулаймоний йўлини давом этишини таъкидлаб, Эрон албатта генерал Сулаймонийни террор этганлардан қасос олади деб қўшимча қилди.

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Шамхоний  ҳам ушбу маросимда  Эрон АҚШдан қаттиқ ўч олади деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.