Генерал Боқирий: Эрон АҚШдан қаттиқ ўч олади
Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни шаҳид этишдаги АҚШ жиноятларига кўрсатган аксиламалида, Эрон давлати АҚШни минтақадан чиқариб юбориш учун сиёсий ва ҳуқуқий саъй -ҳаракатлари ёнида Вашингтондан қаттиқ қасос ҳам олади деб айтди.
Кеча Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан телефон орқали суҳбатида миллионлаб эронилкларни шаҳид Сулаймоний билан видолашув маросимида, АҚШга қарши қатъий чоралар кўриб чиқилиши ва ундан ўч олишини талаб этаётганини таъкидлаб, Эрон давлати АҚШ жиноятлари учун қаерда ва қанадй қасос олишини тайинлайди деб изоҳлади.
Генерал Боқирий генерал Қосим Сулаймонийни шаҳид бўлишини Ғарбий Осиё /Яқин шарқ/ да буюк ўзгаришларни бошланиши эканлигини таъкидлаб, Россия ва бошқа мустақил эрксевар мамлакатлари АҚШ қаршисида тура олиб, бундай жиноятларни таркрорланишига ижозат бермасликлари керак деб қўшимча қилди.
Россия мудофаа вазири Серегй Шойгу ҳам телефон орқали ушбу суҳбатида генерал Қосим Сулаймонийни шаҳодати муносабати билан Эрон халқи ва давлатига ҳамдардлик билдириб, генерал Сулаймоний миллий қаҳрамондир ва Ироқ ва Сурияда терроризмни мағлуб этишда муҳим рол ўйнаган деб баён этди.
Шойгу шунингдек Сулаймонийни террор этилгани мамлакатлар орасида мислсиз бир жиноят эканлигига тўхталиб, уччинчи мамлакат ҳудудида сабабсиз бир мамлакатнинг етакчи масъулини террор этилиши биринчи марта рўй бермоқда деб таъкидлади.
Россия мудофаа вазири АҚШ сабабсиз бошқа мамлакатлар ички ишларида аралашаётганига ишора этиб, генерал Сулаймонийга қарши теракт хавфли бир ҳатти- ҳаракат эди. АҚШнинг ушбу жинояти бутун жаҳон , Европа ва Америкада ҳам қаттиқ қораланди деб аниқлик киритди.