Зариф: Эрон БМТ уставининг 51 моддасига мувофиқ ўзини ҳимоя қилди
(last modified Wed, 08 Jan 2020 07:52:17 GMT )
Январ 08, 2020 12:52 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон БМТ уставининг 51 моддасига мувофиқ ўзини ҳимоя қилди

Эрон ТИВ раҳбари Ироқдаги Айнуласад базасида жойлаштирилган АҚШнинг террорчиларидан Ислом Инқилоб соқчилар корпусини қатитқ қаасос олганига ишора этиб, Эрон ислом жумҳурияти БМТ уставининг 51 моддаси асосида ўзини ҳимоя қилди деб таъкидлади.

Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф,  Твиттер саҳифасида, Эрон ислом жумҳурияти  ўзини мудофаа қилиш учун лозим чоралар кўрди ва  эронлик фуқаролари ва ҳарбий қўмондонларига қарши номардларча ҳужум уюштиришни мақад қилган АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий базаларига зарба берди дея эълон эди.

Муҳаммаджавод Зариф шунингдек,  Эрон кескинликларни кучайтириш ва ё уруш пайида эмас, аммо ҳар қандай ҳужум қаршисида ўзини ҳимоя қилади деб маълум этди.

Эслатиб ўтамиз бугун эрта тонгда Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад ҳарбий базасини бир нечта ракеталар билан нишонга олиб, Ислом Иниқлоб соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари қўмондони генерал Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ террорчи кучлари жиноятларига қаттиқ жавоб бера бошлади.