Эрон- Ўзбекистон ўйини дуранг натижа билан якунланди
Таиландда ўтказилаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон ҳам ўз иштирокини бошлади. Биринчи турда амалдаги чемпион Ўзбекистон Эрон билан 1:1 ўйнади.
Сптуник сайтига кўра, Биринчи бўлимда рақибидан ҳар томонлама устунлик қилган Любинко Друлович шогирдлари 40-дақиқада Ислом Қобиловнинг пенальтидан киритган голи эвазига танаффусга кичик ҳисобдаги устунлик билан йўл олишди.
Иккинчи бўлимда эронлик футболчилар мувозанатни тиклай олдилар. Ризо Деҳғони 58-дақиқада ўзбекистонликлар дарвозасини ишғол қилди. Жамоалар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, учрашувда ҳисоб бошқа ўзгармади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олишди.
Шу тариқа Любинко Друлович шогирдлари мусобақани дуранг билан бошлади. Гуруҳнинг иккинчи ўйини Жанубий Корея ва Хитой олимпия терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.