Эрон президенти Европа Иттифоқини Вашингтондан мустақил равишда позиция тутишга чақирди
(last modified Thu, 09 Jan 2020 14:48:49 GMT )
Январ 09, 2020 19:48 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Европа Иттифоқини Вашингтондан мустақил равишда позиция тутишга чақирди

Эрон ислом жумҳурияти АҚШнинг зарарли ва нотўғри ҳисоб- китобларини Эрон ва минтақа борасида бу мамлакатнинг пассив ва ўта мантиқсиз тасаввурининг ҳосили эканлигига тўхталиб, Европа Иттифоқи Вашингтондан мустақил равишда амал қилиб, Эронни Европадан ноумид бўлишига сабабчи бўлмаслиги лозим деб изоҳлади.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Европа кенгаши раиси Charles Michel билан телефон орқали суҳбатида Европа Иттифоқи минтақада тинчлик ва осойишталикни кучайтириш йўналишида фаолият қилса, Теҳрон ҳам бу иттифоқ билан ҳамкорлик қилишга тайёрдир деб қўшимча қилди.

Руҳоний шунингдек, Европа АҚШнинг террорчилик амалиётига аксиламал кўрсатиши лозимлигига тўхталиб, АҚШ Эронга қарши санкцияларни кучайтириши билан дори ва озиқ овқат маҳсулотлари масаласида иқтисодий террорзмга қўл урди ва Эроннинг буюк қўмондонини террор этиши билан барча Халқаро қонунларни бузди деб эълон этди.

Европа кенгаши раиси ҳам телефон орқали суҳбатида  Эрондаги сўнгги ҳодисалар учун тасалият билдириб, Халқаро ядровий келишув  10 йил давомидаги ютуқ эди ва Европа Иттифоқи бу келишувни сақлаб қолиши учун бор куч- қудратини ишга солади деб таъкидлади.