Теҳрон жума намози хутбалари
Теҳрон жума намози хатиби, АҚШ томонидан террор этилган Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари сара кучлари раиси шаҳид Қосим Сулаймонийни тинчлик яратувчи ва хавфсизликни таъминловчи генерал эканлигини эълон этди.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби ҳужжатулислом вал муслимин Муҳаммаджавод Ҳож Алиакбарий, Ислом Инқилоб соқчилар корупси Қуддус бўлинмалари сара кучлари раиси генерал Қосим Сулаймонийни террор этилганига ишора қилиб, ўтган ҳафта Эрон, минтақа ва бошқа исломий мамлакатларнинг фазоси ва атмосфераси илоҳий ва исломий тақво ва маънавият билан тўла эди деб эълон этди.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби муқовимат ҳаракатидаги генерал Сулаймонийнинг стратегияси билан Исломий Эрон хавфсизлиги таъмиланди ва Халқаро миқёсидаги хавфсизлик ҳам мустаҳкамланди. Бу хавфсизлик фаол муқовимат позициясини натижасидир деб таъкидлади.
Ҳож Акбарий ўз хутбаларида генерал шаҳид Қосим Сулаймоинй Эрон ислом жумҳуриятининг буюк асосчиси Ҳазрат имом Хумайний /р.а/ мактатига пайравлик қилиб минтақанинг муъмин, шижо ва билимли муқовимат кучларини тарбиялаш ҳамда фидокор ёшларни ҳидоят этиб ислом маданиятини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшди деб аниқлик киритди.
Теҳрон жума намози хатиби шунингдек, АҚШ давлатини Эроннинг буюк генерали Сулаймонийни террор этиб ахмоқона сиёсатини маълум этганига ишора этар экан, шаҳид Сулаймоний ва унинг шаҳид шерикларининг шаҳодати халқ яхлитлиги ва исломий умматнинг донлоги ва ҳушёрлиги билан Эрон ислом инқилоби ва минтақа тарихида нозик ва мангу бир рамз ва мавзуга айланди деб эълон этди.
Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Сулаймоинй ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.