Украиналик йўловчи самолёт қулаши ҳодисаси тафсилотлари маълум этилди
Ислом Инқиқоби соқчилар корпуси ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони инсон омили ва хатоси туфайли украиналик йўловчи самолётни Теҳрон атрофида ҳалокатга учраганини таъкидлаб, бу ҳодиса АҚШнинг минтақадаги шайтанатлари ва фитналарининг натижасидир деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Украина авиакомпаниясига тегишли Боенг русумли йўловчи самолёт Теҳрондаги Имом Хумайний /р.а/ номидаги аэропорт яқинида ҳалокатга учради ва бу ҳодиса натижасида унинг 167 нафар мусофирлари ва 9 нафар самолёт хизматчилари ҳалок бўлдилар.
Бугун Ислом Инқилоб соқчилар корпуси ҳарбий- ҳаво кучлари қўмондони генерал Амирали Ҳожизода бу ҳодиса тафсилотларини шарҳлар экан, АҚШ режимининг таҳдидлари ва Эрон атрофида душманнинг кўп самолётларини уча бошлагани туфайли Эрон қуролли кучлари бутунлай шай ҳолатга келтирилганли ва афсуски шошилинч қарор чиқарилиши натижасида бехосдан бу ҳодиса юз берди деб изоҳлади.
Генерал Ҳожизода шунингдек АҚШ давлати Эронга 52 нуқтасига зарба бериш билан таҳдид қилганди ва Теҳронда жойлаштириш ҳаво ҳужумига зид системалари ва шай ҳолатга киритилгани табиий бир ҳолдир деб қўшимча қилди.
Инқилоб соқчилар корпуси ҳарбий- ҳарбий кучлари қўмондони бу ҳодисани кўриб чиқиш ва баҳолашни Эроннинг суд органлари ва янада юқорироқ штабларида амалга орширилганига тўхталиб, Эрон авиакомпанияси ракета зарбаси каби ҳолатларда тажрибаси йўқ бинобарин ракета билан нишонга олинганида ҳам самолёт ҳавода портлаб кетган деган ақидага эга бўлган, аммо бу самолёт қўниш чоғида портлаган деб аниқлик киритди.
Генарал Ҳожизода Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари бу ҳодиса тафсилотларини яширишни мақсад қилмаганини баён этар экан, ҳодисада қурбон бўлганларнинг аҳли оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Айтиш жоиздирки бугун Ислом Инқилоби соқчилар раҳбари чиқарган дастурида Эрон қуролли кучлари Бош штабини украиналик йўловчи самолётнинг қулашида камчиликларга йўл қўйилгани ва эҳтимолий айбловларни сўраб сураштириш ва батамом аниқлашга вазифадор этдилар.