Январ 12, 2020 17:46 Asia/Tashkent
  • Қатар амири Эронга келди

Бугун Эрон ислом жумҳурияти Теҳрондаги Саъдобод тарихий -маданий комплексида Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамд Ол Сонийни расман кутиб олди.

Маросимда икки мамлакат миллий гимни ижро этилганидан кейин  Ҳасан Руҳоний ва Шайх Тамим   бир- бирига олий мартабали делегацияларини таништиришди.

Расмий кутиб олиш маросимидан кейин  Эрон президенти ва Қатар амирининг хусусий музокаралари бошланди ва хусусий мулоқотидан сўнг Ҳасан Руҳоний ва Шайх Тамим бошчилигидаги  икки давлат олий мартабали делегацияларининг қўшма музокалари ўтказилди. 

Ёрлиқ