Зариф: минтақа кескинликлари АҚШ жаҳолатининг намунасидир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i49668-Зариф_минтақа_кескинликлари_АҚШ_жаҳолатининг_намунасидир
Эрон ташқи ишлар вазири Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор этилгани ва Яқин Шарқдаги кескинликларни кўпайишини АҚШ зўравонлиги ва жаҳолатининг натижаси ва намунаси эканлигини таъкидлади.
(last modified 2025-11-03T04:38:40+00:00 )
Январ 15, 2020 15:21 Asia/Tashkent
  • Зариф: минтақа кескинликлари АҚШ жаҳолатининг  намунасидир

Эрон ташқи ишлар вазири Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор этилгани ва Яқин Шарқдаги кескинликларни кўпайишини АҚШ зўравонлиги ва жаҳолатининг натижаси ва намунаси эканлигини таъкидлади.

Бугун Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  Деҳли шаҳрида RAISINA йиллик  йиғилишда АҚШ давлати Ироқ миллий ҳокимиятини бузиб  бу мамлакатда катта эҳтиромга эга ҳарбий қўмондонини террор этди ва ушбу жиноят АҚШ зўравонликлари ва жаҳолатининг ёрқин мисолидир деб изоҳлади.

Муҳаммаджавод Зариф  ўз сўзларида генерал шаҳид Қосим Сулаймонийни ИШИД террорчи гуруҳига қарши кураш жараёнининг энг таъсирчан ва муҳим шахсиятларидан эканлигига тўхталиб,  шаҳид Сулаймонийни террор этилганидан Трамп ва ИШИДдан бошқа ҳеч бир томон хурсанд бўлмади ва дунёнинг турли минтақалари халқи жумладан Ҳиндистоннинг 430 минтақаси халқи  шаҳид Сулаймоний хотирасини улуғлаб  шаҳодати сабаб азодорлик қилишди деб эълон этди.

Эрон ТИВ раҳбари  Ироқ халқини ўз мамлакатидан АҚШ ҳарбийларини чиқиб кетишини истайдиганига ишора этиб,,  АҚШ давлати Ироқдаги ҳарбий базаларидан бу мамлакатга меҳмон бўлиб, ташриф буюрган, шахсиятни терори этди ва Ироқ халқи бу жиноятни кескин қоралашмоқда деб аниқлик киритди.

У шунингдек,  АҚШни ядровий келишувдан чиққани ва бу масалада Европа давлатларини ўз ваъдаларини ижро этишда пассив амал қилганини танқид этиб,  АҚШ давлатини Халқаро ядровий келишувдан чиққанидан кейин Европа ҳам ўз ваъдаларига амал қилмади, аммо уларнинг аксича Эрон ҳардоим  бу келишувга содиқ бўлганини исботлади деб баён этди.