Табобат туризми (21)
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i49969-Табобат_туризми_(21)
Теҳрондаги “Нур” кӯз касалликлари маркази
(last modified 2026-04-16T06:15:02+00:00 )
Январ 29, 2020 12:38 Asia/Tashkent
  • Табобат туризми (21)

Теҳрондаги “Нур” кӯз касалликлари маркази

Кӯз касалликларини даволаш ва бу соҳада дунёнинг энг замонавий технологияларидан фойдаланиш жиҳатидан Эрон Ислом Республикаси энг ривожланган мамлакатлар билан бир қаторда туради. Бу мамлакатда кӯз касалликларини даволашга махсуслаштирилган ӯнлаб илмий табобат марказлари мавжуд. Ана шундай муътабар марказлардан бири Теҳрондаги “Нур” кӯз касалликлари маркази (NOOR Eye Hospital and Clinics) ҳисобланади.

1993 йили таъсис этилган Теҳрондаги “Нур” кӯз касалликлари маркази (NOOR Eye Hospital and Clinics) ӯз фаолият йиллари давомида жуда кӯп муваффақиятларни қӯлга киритди. Excimer лазеридан фойдаланиб амалга оширилган Refractive errors жарроҳлиги,  femto lasik, қорачиқдаги иллатларни бартараф этиш учун Corneal opacity каби нодир жарроҳликлар Эронда биринчи маротаба айнан ана шу муътабар илмий-амалий марказда амалга оширилди.

Image Caption

Кӯз касалликлари Марказининг асосий қисмини ташкил этган “Нур” касалхонаси Эронда кӯз касалликларини даволовчи  биринчи хусусий касалхона ҳисобланади. Бу шифохонада кӯз табобати бӯйича энг нодир жарроҳликлар ӯтказилади.  Марказда беморга ташхис қӯйиш, уни даволаш ва кӯриш фаолиятига кӯмаклашиш (линза қӯйиш, кӯзойнак белгилаш) каби фаолиятлар учун барча шароитлар муҳайё қилинган бӯлиб, мурожаат қилган киши битта бинонинг ӯзида барча юмушларини бажариши мумкин.

Бу шифо масканидаги жарроҳлик хоналари энг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган бӯлиб, уларда LASIK, LASEK, UVX, Keratoconus, Smile, Cataract surgery, Vitrectomy  каби нозик кӯз жарроҳликлари ӯтказилади.

Касалхона Keratoconus, uveitis, retina, lens, кӯзнинг қариши (Presbyopia), ортопедик, кӯз танбаллиги (Amblyopia), қуруқшаган кӯз (Dry eye syndrome) каби 7 та клиникани ӯз ичига олади.

Теҳрондаги “Нур” кӯз касалликлари маркази 2018 йили Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигидан халқаро мизожларга хизмат кӯрсатиш ижозатини қӯлга киритди.

Касалхонада бемор ва ҳамроҳларининг кӯнгилдагидек ҳордиқ чиқариб, сифатли даволанишлари учун меҳмонхона-уй шароитлари муҳайё этилган. Масалан,  ҳар бир хонада овқат пишириш учун газ плитаси ва керакли ошхона жиҳозлари, холодилник... мавжуд. Шифо марказига ташриф буюриш мақсадидаги беморлар ҳали Эронга келмасдан  + 989120994170 ватсап рақами орқали ӯзларига маъқул хонани банд(брон)  қилишлари мумкин.

Касалхонанинг халқаро мизожларга хизмат кӯрсатиш бӯлими беморлар ва уларнинг ҳамроҳларининг мушкулини осонлаштириш учун аэропортдан касалхонага ва аксинча трансфер хизматини ҳам йӯлга қӯйган.

Теҳрондаги “Нур” кӯз касалликлари маркази ва унинг махсуслаштирилган клиникаларига бутун дунёдан мизожлар ташриф буюришади. Германия, Фран ция, Италия, Америка, Ҳиндистон, Уммон, шунингдек Эронга қӯшни мамлакатлар   шулар жумласидандир.

Энди азизлар, бу муътабар шифо марказига кӯзини жарроҳлик қилиш учун ташриф буюрган Присила Эштейннинг суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.

“22 ёшдаман. Ота-онам немис ва фран цуз миллатларига тааллуқли. Ӯзим Фран ция университетининг иқтисод куллиётида таҳсил қиламан.   Яқин масофани кӯришда қийналганим сабабли бугун кӯзимни жарроҳлик қилдирмоқчиман. Ота-онамнинг дӯстларидан бири бу амалиётни Эронда ӯтказишимни маслаҳат берди.

Европадан фарқли равишда бу ерда олдиндан навбатга ёзилиш йӯқ. Масалан, мен яшайдиган шаҳарда кӯзимдаги ӯнғайсизликка ташхис қӯйиш учун бир йил олдин навбатга ёзилишим зарур. Бундан ташқари Эронда жарроҳлик амаллари анча арзон. Дейлик,  мен айнан шу жарроҳлик учун Германия ва Фран цияда 2000-3000 евро тӯлашим керак эди. Эронда эса тахминан 800 евро тӯладим. Ваҳоланки бу ердаги асбоб-ускуналар ӯша Европа касалхоналаридаги асбоб-ускуналарнинг айнан ӯзидир. Мисол учун кӯз касаллигига ташхис қӯйиш учун ишлатиладиган лазер технологияси ӯша-ӯша.

Европада диагнозингизни аниқлаш учун топшириладиган анализлар учун ӯнлаб лабороторияга қатнаб, ҳар биридан навбат олиб,  вақт ӯтказишингизга тӯғри келади. Бу ерда эса барча анализлар фақат бир бинода топширилади. Ортиқча сарсонликка ҳожат йӯқ. Касалхонанинг барча ходимлари инглиз тилида гапира олиши биз чет элликлар учун жуда қулай.

Кӯзойнак билан хайрлашишдан жуда хурсандман. Шу сабабли жарроҳлик лаҳзаларини сабрсизлик билан кутмоқдаман... Бу ӯта сифатли тиббий хизмат кӯрсатадиган шифо марказини барча дӯстларимга тавсия қиламан”.

 

Азизлар,   www.noorvision.com  сайти , шунингдек  +9882401645 телефон рақамига қӯнғироқ қилиш орқали Теҳрондаги “Нур” кӯз касалликлари марказидаги табобат услуби ва нарх-навоси ҳақида ӯзингизни қизиқтирган саволларга жавоб  олишингиз мумкин.