Руҳоний: Эрон давлати мутеълик ва хўрланиш сиёсатни қабул қилмайди
Эрон ислом жумҳурияти президенти тажовузкорлар ва душманлар қаршисида муқовимат ва тура олишдан бошқа ҳеч қандай йўл мавжуд бўлмаганини таъкидлаб, Эрон кескинлик ва қарама-қаршилик ҳамда хўрланиш ва таслим сиёсатларни ҳеч қачон қабул қилмайди
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Исломий жумҳуриятнинг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумамний /р.а/нинг пок ҳарамларида сўзлаган нутқида, Эрон халқига нисбатан мислсиз санкцияларга ишора этиб, Эрон халқи исломий тузум тўғри ва аниқ йўналишида бўлгани, аммо зулм ва тажовузларнинг барча душманлар ишидир деган ақидаа эгалар деб айтди.
Ҳасан Руҳоний шунингдек, душманлар нафақат Эрон халқига зулм қилмоқда, балки бутун жаҳон мусулмонларни айниқса Фаластин мазлум халқига ҳам босимлар ўтказиш зулм истибдодини давом эттирмоқда деб айтди.
Эрон президенти, ўз сўзларида, " Аср муомаласи" АҚШ тарихидаги шармандалик эканлигига тўхталиб, барча мусулмонлар ва дунё экрсеварлари ушбу лойиҳасига қаршилар деб айтди.
Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти ва давлат делегацияси аъзолари Исломий Инқилоб ғалабаласи остонасида, Эрон ислом жумҳуриятини асосчиси ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ пок ҳарамларида бўлиб, Исломий Инқилоби буюк асосчичи ва шаҳидлар армонлари билан қайта қасамёд қилдилар.
Бундан 41 йил олдин яъне 1979 1 февраль ва ҳижрий шамсий 1357- чи йилнинг 12 баҳман кунида Эрон ислом жумҳурияти асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ 15 йил ватандан ташқарида бўлганидан кейин халқни қизғин кутиб олиши орасида исломий Эронга қайтиб келгандилар.
Ул зотни Эронга келганининг 1 кунидан кейин яъне 22 баҳман куни Эронда Ислом Инқилоби ғалаба қозонди.
Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/нинг Эронга келганининг 10 кунидан кейин яъне ҳижрий -шамсий 1357 йил баҳман ойининг 22 куни- 1979 чи йил 1 февраль куни Эронда Исломий Инқилоб ғалаба қозонди. Шу сабабдан, 12 баҳман кунидан бошлаб яъне Имом Хумайний /р.а/ни Эронга кирганидан Ислом Инқилоби ғалаба қозонган 22 баҳман кунига қадар Фажр даҳаси деб эълон этилган ва ҳар йили бу айёмда турли маросимлар ўтказилади.