феврал 03, 2020 12:15 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ наттоғи: Арабистон режими Жидда йиғилишида Эрон иштирокига монеълик қилмоқда

Эрон ТИВ наттоғи, Арабистон давлати Жидда шаҳридаги Ислом ҳамкорлик ташкилоти қароргоҳида " Аср муомаласи" лойиҳасини кўриб чиқиш йиғилишида Эрон делегациясини қатнашишига тўсқинлик қилди.

Кеча Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий  Арабистон режимининг " Аср муомаласи" лойиҳасини кўриб чиқиш йиғилишида эронлик делегацияни қатнашишига монеълик қилганига кўрсатган аксиламалида, Исломий ҳамкорлик ташкилоти Бош котибини Жидда йиғилишида қатнашиши учун бу ташкилотнинг фаол аъзоларидан бири бўлган Эрон давлатини даъвта қилгани билан бир пайтда бу йиғииш мезбонлигини зиммага олган Арабистон режими  мезбон давлат мажбуриятларини бузиб Эрон делегациясига виза беришдан бош тортди деб таъкидлади.

Эрон ТИВ наттоғи, шунингдек,  Арабистон режими ўтган ойлар ичида  Исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар айниқса Эрон ваколатхоналари делегацияларини  Жиддага сафар қилишлари йўлиг тўсиқлар яратди деб изоҳлади.

Сайид Аббос Мўсавий шунингдек,  Эрон Ташқи ишлар вазирлиги  унинг матни Исломий ҳамкорлик ташкилоти аъзоларига топширилган бу ташкилот котиблигига йўллаган расмий эътироз нотасида Арабистон режимини  Исломий ҳамкорлик ташкилоти қароргоҳини мезбонлик қилишидан суиистеъмол қилаётганига ишора этди ва  Ол сауд режими бу муҳим ташкилот қароргоҳига мезбонлик қилишга яроқли эмаслигини эълон этди.

 АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан " Аср муомаласи" номли сионистик лойиҳа тақдимотини эълон этилгани ортидан  Ислом ҳамкорлик ташкилоти  Бош котиби даъвати ва Фаластин мухторияти  таклифига асосан  Ислом ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарлари даражасидаги  ижроий қўмитасининг фавқулодда йиғилиши 3 февраль куни Арабистонниг Жидда шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

 

Ёрлиқ