АҚШ ҳарбий масъуллари Эроннинг қасос олувчи ҳаракатларидан хавотирга тушган
Осиё ғарби /Яқин Шарқ/ даги АҚШ Марказий қўмондонлиги штаби террорчи ташкилоти қўмондони Айнуласадга берилган ракета зарбаларидан кейин АҚШ илгаригидек Эроннинг ўч олишга қаратилган эҳтимолий ҳужумларидан хавотирда бўлганини эълон этди.
Страйпес интернет сайтининг хабар қилишича, кеча CENTCOM Осиё ғарби /Яқин Шарқ/ даги АҚШ Марказий қўмондонлиги штаби террорчи ташкилоти қўмондони, Эрон давлати Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад ҳарбий базасига уюштирган ҳужумидан кейин урушни кучайтириш пайида эмас, аммо АҚШ ҳарбий кучлари илгаригидек Эроннинг қасос олиш мақсадидаги эҳтимолий ҳужумларидан хавотирдалар деб изоҳлади.
Мак Кензи ўз сўзларида Форс Кўрфазидаги Эрон денгиз кучлари ҳам сўнгги ҳафталарда " нисбатан оддий фаолият" ини давом эттиришмоқда деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, Ироққа меҳмон сифатида келган эронлик афсонавий генерал Қосим Сулаймонийни АҚШ томонидан номардларча террор этгилганидан кейин Эрон давлати қасос олиш мақсадида Ироқдаги бу Американинг Айнуласад ҳарбий базасига ракета зарбалар берди.
АҚШ президенти Дональд Трамп олдин бу ҳужумда ҳеч ким жабрланмаган деб иддао қилди, аммо кейинроқ Вашингтон давлати бу ҳужумда жароҳат олган АҚШ ҳарбийлари сонини аста -секин эълон қила бошлади.
Олдинроқ СИ ЭН ЭН телеканали АҚШ масъуллари сўзларига таяниб, Эрон армиясиниг Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад ҳарбий базасига уюштирган ҳужумида 64 нафар АҚШлик ҳарбийсига бош мия чайқалиши диагнози қўийлганини эълон этди.