Руҳоний: Эрон Халқаро ядровий келишув чорчубасида бу келишувдаги ўз мажбуриятларини камайтирган
(last modified Tue, 04 Feb 2020 07:16:08 GMT )
феврал 04, 2020 12:16 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон Халқаро ядровий келишув чорчубасида бу келишувдаги ўз мажбуриятларини камайтирган

Эрон ислом жумҳурияти, Теҳрон давлатини Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини камайтиришдаги ҳатти -ҳаракати, бу келишув чорчубасида ва уни сақлашга қаратилганини таъкидлаб, Эрон илгаригидек, турли маслаларга ечим топиш учун ҳамкорилклар ва муносбатда бўлишда тайёрдир деб айтди.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Теҳронда ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Josep Borrell билан учрашганида,     кўп масалалар айниқса, минтақавий ва халқаро муомалалардан аксариятини ҳал этиш учун томонларнинг қўшма ҳамкорликларини таъкидлаб,  Эрон илгаригидек, МАГАТЕ назоратига риоя қилиб, бу жараён янги шароит яратилгунига қадар давом эттиверади деб эълон этди.

Ҳасан руҳоний шунигдек,  Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ минтақаси мамлакатлари қаршисида АҚШ сиёсатларини қоралаб,  Вашингон ҳозиргача  минтақа мамлакатлари хусусан Эрон, Ироқ, Ливан, Яман, Сурия ва Афғонистоон давлатлари хусусида кўп стратегик хатоликка йўл қўйган деб баён этди.

Эрон ислом жумҳурияти президенгти, ўз сўзларида,  " Аср муомаласи" унвони остида сионистик режим билан ҳамкорликлардаги АҚШнинг сўнгги лойиҳаси ва ҳатти- ҳаракати ҳам ушбу хатоликлар йўналишида бўлиб машғулотларига маҳкумдир деб изоҳлади.

Эрон президенти  шунингдек  терроризм илгаригидек минтақа мамлакатларида бутунлай нобуд этилмаганини баён қила экан,  АҚШ режими минтақада терроризмга қарши кураш ҳаракатининг энг фаол ва раҳбар бир шахс бўлган  Эрон Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни террор этиши билан террорчиларни кучайтиришга кўмаклашди деб қўшимча қилди.

ЕИнинг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Josep Borrell ҳам бу учрашувда,  минтақа масалаларни ҳал этишда ҳамда минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни кучайтиришда Эрон ислом жумҳуриятининг таъсирчан ролига ишора қилиб,  бу соҳаларда Эрон билан ҳамкорликларни кенгайтириш Европа иттифоқи учун катта аҳамиятга эгадир деб айтди.

Josep Borrell бу учрашувда  Европа давлатларини Халқаро ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилмаётганидан афсусланиш билдириб, Европа иттифоқи  Халқаро ядровий  келишувни сақлаш йўналишида мустаҳкам муносабатлар яратиш учун  бор куч- қудратини ишга солади деб аниқлик киритди.

 

   

Ёрлиқ