Эроннинг " Раъд 500" ракетасининг тақдимоти бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i50187-Эроннинг_Раъд_500_ракетасининг_тақдимоти_бўлиб_ўтди
Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони иштирокида ракета ташувчи мослама ва янги авлод ракеталардан бўлган " Раъд 500" ракетаси тақдимоти бўлиб ўтди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
феврал 09, 2020 16:32 Asia/Tashkent
  • Эроннинг

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони иштирокида ракета ташувчи мослама ва янги авлод ракеталардан бўлган " Раъд 500" ракетаси тақдимоти бўлиб ўтди.

Сипоҳнюс хабарига кўра,  бугун Эрон Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий ва соқчилар корпуси ҳаво -фазо кучлари қўмондони генерал Амирали Ҳожийзодалар иштироки билан " Раъд 500" янги ракетаси тақдимоти ўтказилди.

 " Раъд 500" ракектаси эса Эроннинг " Фотеҳ 110" ракетаси билан таққосланганда янада кучлироқ, вазни камроқ аммо  200 километр  узоқро масофага мўллжалланган.

Шунингдек Эрон ислом соқчилар корпуси ҳаво -фазо кучлари  бу ракета моторлари тақдимотини ўтказди.

Ушбу улкан мувафаққиятга қўл топиши билан Эрон ракета ишлаб чиқариш соҳасида янги қадамини қўйди ва навбатдаги саҳифани очди.