Имзоланишидан бир йилдан сўнг Қўшма чоралар ҳама томонлама дастурига бир нигоҳ
Эрон ва "5+1" гуруҳи ўртасидаги музокараларнинг якунлангани ва Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастурининг имзоланганидан буён бу мавзу АҚШнинг республикачилар ва демократлар партиялариининг сайлов рақобатларида ўртага қўйилган баҳслардан бири ва нуқтаи назарларини изҳор этишларидаги мавзу бўлди.
Аммо бу номзадларнинг қарашлари АҚШ президентлик сайловларининг келажагида Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастурига қандай таъсир ўтказиши мумкин. Айниқса бу изҳоротларда келишувни йиртиб ташлашга таҳдид қилишдан тортиб унинг таркибидаги айрим қисмлари бўйича назарларини қайта кўриб чиқиш ёки Қўшма чоралар ҳамма томонлама дастурининг ижро этилишида қаттиққўлик қилиш АҚШнинг республикачилар ва демократлар партиялариининг сайлов рақобатларидаги номзадларнинг бор овози билан қичқираётган сўзларининг мавзусидир.
Айрим кузатувчиларнинг ақидасига кўра, АҚШ президентлигига икки номазаднинг Қўшма чоралар ҳама томонлама дастурига қарши позицияси АҚШнинг кейинги маъмуриятининг ядровий келишувга содиқ қолиши хусусидаги шубҳаларни кучайтирмоқда. Эндиликда бу сайловлардаги икки эҳтимолий номзад, яъни демократлар партиясидан Ҳиллари Клинтон ва республикачилардан Доналд Трамп Қўшма чоралар ҳама томонлама дастури борасида ўйга солувчи изҳоротлар бердилар.
Музокаралар бошланиши унинг даврида шаклланган ва сўзларига қараганда жаҳоннинг катта қисмини Эронга қарши санксиялар киритишга ундаш учун энг кўп ҳаракат қилган АҚШнинг собиқ Ташқи ишлар вазири Ҳиллари Клинтон ҳозир ҳам Вашингтон келажакда ўз позициясини шундай тутиши кераклигига ишонади.
Америкалик исроилликлар нуфузи остидаги Клинтон Вашингтонда Брукингс институти томонидан ўтказилган конференцияда бу сўзларни баён этиб, Эрон АҚШ билан ядровий келишувни бузиши мумкинлиги бўлган ҳаракатларни кўрсатаётганлиги борасида иддао қилди. У таъкидлади ки, Эрон томонидан ядровий келишувни бузишнинг ҳатто кичик ҳоллари аниқланиши тақдирида қаттиқ жазо қўлланилади. АҚШ президентлигига демократлар партиясидан номзад Қўшма чоралар ҳама томонлама дастурининг ижро этилиши бошланганлигини олқишлар экан "президент бўлсам, ядровий келишувни ишончсизлик ва ҳаққонийликни синаш ёндашуви билан ижро этаман," дея изҳор этди. Клинтон ўз баённомасида келишувнинг ижро этилиши бошлангандан сўнг Теҳрон терроризмни қўллаб-қувватлашига асосланган иддаоларини такрорлаш билан "Эрон хусусида ҳали кўп ишлар қолган. Улар терроризмни қўллаб-қувватлаш ва хавф-хатарларга сабаб бўлган Ўрта Шарқда тартибсизликлар чиқаришдан қўд тортишлари керак. Суриядан чиқишлари керак ва Ҳизбуллоҳни қўллаб-қувватлашни тўхтатишлари керак," деди Клинтон.
Сионистлар лоббиларининг АҚШ президентлигига номзадни қўллаб-қувватлаши уларнинг ғаларбасида ҳаётий ролга эгалиги сабабли Клинтоннинг Қўшма чоралар ҳама томонлама дастури борасидаги энг қаттиқ позиция тутиши унинг жамиятчилик билан алоқалар бўйича АҚШ ва Исроил қўшма қўмитаси – АЙПАКда баён этилди. "Ишонаман, ки АҚШ, Исроил ва жаҳон бу келишувнинг мавжудлиги сабабли хавфсизроқ бўлди. Шу сабабли бу келишув диққат билан ижро этилиши керак, шиддатли равишда назорат остида бўлиши керак ва ҳар қандай риоя қилмасликлар қаттиқ жазоланиши керак," деди Клинтон ўтган март ойида сионистларнинг энг катта йиғилишида.
Таниқли миллиардер ва республикачиларнинг эҳтимолий номзади Доналд Трампнинг ақидасига кўра, АҚШ Теҳронга хилоф равишда ядровий келишувдан бирор фойда кўрмади. У олдиндан Эрон билан ядровий келишувни қўллаб-қувватламаслигини эълон қилиб келарди. Қаттиқ ва жанжолли позициялари билан шуҳрат қозонган Трамп Қўшма чоралар ҳама томонлама дастурининг асосий мухолифларидан биридир ва сайловда ғалаба қозонишидан сўнг биринчи навбатда амалга оширадиган иши Эрон билан ядровий келишувни бекор қилиш ва Қўшма чоралар ҳама томонлама дастури йиртиб ташлаш бўлишини бир неча маротаба эълон қилган. Республикачиларнинг бу номзади Эрон мазкур келишув билан 150 млрд долларни қўлга киритишини АҚШ эса фойда кўрмаганлигини баён этиб, ядровий келишувни кўплаб маротаба "даҳшатли ва фожиали" деб атади ва ҳозиргача кўрган энг ёман келишуви эканлигини айтди.
Доналд Трамп шунингдек, АЙПАКда юритгна сўзларида Эрон баробаридаги ўзининг келажак стратегиясини шарҳлаб, "президент бўлсам, Эрон қаршисида уч принципга асосланган ёндашувни қўллайман: биринчиси шу ки, биз минтақани тинчсиз қилиш ва унг ҳукмронлик қилиш учун Эроннинг қаршисида турамиз," дея таъкидлади. Республикачиларнинг бу номзади Эронга қарши ўз ёндашувининг иккинчи принципини изоҳлаб, Эрон жаҳон бўйлаб терроризмнинг энг катта ҳомийси эканлиги ва АҚШ уни йўқотишга ҳаракат қилиши борасида иддао қилди. Транмп Эронга қарши ўз ёндашувининг учинчи принципини баён этиб, "биз Эроннинг жавоб берувчи ҳолида сақлаш учун олдинги келишувнинг таркибини ижро этишимиз керак," дея изҳор этди. Трамп MSNBC телеканали билан телефон суҳбатида Эрон ядровий келишувини бекор қилиш мантиқий ва ақлоний эмаслигини ва бунинг ўрнига уни яхшилаш кераклигини айтди.
АҚШ президентлигига номзадларнинг изҳоротлари ва позициялари улар барча рақобатларга қарамасдан ҳар қандай шароитда ва ҳар қандай ёндашувда сионист лоббилари ва АҚШ яҳудийларининг овозларини қозониш учун Эронга таҳдид қилиш билан бирга сионистик режим хавфсизлигини сақлаш учун ўз мажюуриятларини таъкидлашга ҳаракат қилишларини кўрсатади. Албатта, демократлар ва республикачилар ўртасидаги қарашлар ихтилофига қарамасдан Қўшма чоралар ҳама томонлама дастури Хавфсизлик Кенгашининг 2231-резолюцияси асосида давом этиши мавзуси АҚШ давлатининг мажбуриятидир ва ундан ўтиш бу мамлакат учун осон бўлмайди. Чунки бу тақдирда Эрон ҳам АҚШ томонидан Қўшма чоралар ҳама томонлама дастури бўйича ҳар қандай мажбуриятларнинг бузилшига қарши жавоб учун лозим фишангларга эга.