Тахтравончи: АҚШ ёлғон иддаоларини давом эттирмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i50304-Тахтравончи_АҚШ_ёлғон_иддаоларини_давом_эттирмоқда
БМТдаги Эрон ислом жумурияти доимий вакили кечанги суҳбатида, АҚШ масъулларининг Эрон давлати Яманга қурол- яроқ етказиб бермоқда деган иддаоларини рад этар экан, бу иддаолар АҚШнинг Эронга қааши сиёсатининг давомидир деб айтди.
(last modified 2025-06-23T09:06:26+00:00 )
феврал 15, 2020 09:03 Asia/Tashkent
  • Тахтравончи: АҚШ ёлғон иддаоларини давом эттирмоқда

БМТдаги Эрон ислом жумурияти доимий вакили кечанги суҳбатида, АҚШ масъулларининг Эрон давлати Яманга қурол- яроқ етказиб бермоқда деган иддаоларини рад этар экан, бу иддаолар АҚШнинг Эронга қааши сиёсатининг давомидир деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Мажид Тахтравончи  АҚШ масъулларининг  Яманга етказиб берилаётган қуроллар жараёнини тўхтатиш ҳамда бу амалиётларда Эроннинг қўли бор деган иддаолариига кўрсатган аксиламалида,  АҚШ Эронга қарши иддаолари ва ёлғон изҳоротини эълон этишга давом бермоқда деб изоҳлади.

БМТдаги Эроннинг доим вакили  Яманга Эрон қурол етказиб бермоқда деган Вашингттннинг асоссиз иддаоларига қўшимча бу режим   Саудия Арабистони нефт таъсисотига уюштирилган ҳужумда Эронни айблаш учун БМТ ҳисоботларидан суиистеъмол қилишга уринммоқда. Ҳолбуки бу ҳисоботда  ҳужумда Эронни айблангани йўқ деб таъкидлади.

Чоршанба куни Яман ишларидаги БМТ экспертлар қўмитаси ҳисоботи тарқалди.

Мазкур ҳисоботда,  Яманга қурол етказиб берилиши, Саудия Арабистоннинг нефт таъсисотларига ҳужум уюштириш ҳамда Яманга тегишли бошқа масалаларга ишора этилган аммо ҳеч бир жойида Эрон исми келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз Саудия Арабистони  режими, 2015 йил март ойидан  АҚШ ва БАА ҳимояти билан Яманни ер, ҳаво ва денгиздан муҳосарага олиб бу мамлакатга қарши ваҳшиёна ҳужумларини бошлади.

Арабистон ва унинг иттифоқчиларининг урушқоқлиги натижасида бугунгача 16 минг яманликлар қурбон бўлиб, ўн минглаб нафари жароҳат олган шунингдек миллионлаб яманликларни қочқинликка юз тутишига олиб келган.