Генерал Саломий: Эронни Айнуласадга берган ракета зарбалари Вашингтон мувозанатини барбод этди
Ислом Инқилоб соқчилар корпуси Бош қўмондони, Эрон Эрон армияини Ироқдаги АҚШ базасига берган авиазарбаларида, дунёда Вашингтон мувозанатини нобуд этганига тўхталиб, бу амалиёт нафақат Эроннинг стратегик аксиламалларининг юқори даражасидир балки АҚШ жиноятларига қарши жавоб қайтаришнинг бошланиши ҳисобланади деб айтди.
Кеча Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий "Алмаёдин" телеканалига берган интервьюсида, Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмаси сара кучлари Қосим Сулаймонийни террор этишдаги АҚШ жиноятларига Теҳрон томонидан қайтарилган кучли жавобга ишора қилар экан, АҚШ давлати жавоб олмасдан ҳардоим у ё бу мамлакатга қарши позиция тутишга одатланиб қолган, аммо Эроннинг жавоби Вашинтон давлатини ўз ҳисоб- китоблари ва мувозанатини қайта кўриб чиқишга мажбур этди дея изоҳлади.
Генерал Ҳусейн Саломий, Эроннинг Ироқдаги АҚШнинг Айнуласад базасига берган зарбаларини халқаро миқёсидаги ката шов шувга саббаб бўлгани ва таъсирини таъкидлаб, Эрон ислом жумҳурияти аниқ бир географик минтақада аксиламал кўрсатди аммо унинг таъсири дунё миқёсида сезилди деб қўшимча қилди.
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони шунингдек Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ минтақасидан АҚШнинг энг сўнгги ҳарбийсини чиқарилганидан кейин АҚШ жиноятларига қарши Эроннинг стратегик жавоби мукаммалаштирилади деб аниқлик киритди.
Генерал Саломий ўз сўзларида сионистик режимни огоҳлантириб, Эрон армияси Исроил режими томнидан босииб олинган ҳар бир минтақани нишонга олиш қудратига эгадир ва сионистик режим Эрон нуқтаи назаридан АҚШдан анча кичикроқ ва кучсизроқдир деб эълон этди.