Эронда коронавирусга чалинган 2 киши вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i50428-Эронда_коронавирусга_чалинган_2_киши_вафот_этди
Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги маълумотлар ва умумий алоқалар маркази раиси коронавирусга мубтало бўлган икки нафар эронликни вафот этгани ҳақида хабар қилди.
(last modified 2026-04-23T05:49:35+00:00 )
феврал 20, 2020 08:19 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусга чалинган 2 киши вафот этди

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги маълумотлар ва умумий алоқалар маркази раиси коронавирусга мубтало бўлган икки нафар эронликни вафот этгани ҳақида хабар қилди.

ИРНА тарқтаган хабарга кўра,  Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги маълумотлар ва умумий алоқалар маркази раиси Киёнўш Жаҳонпур  ўз сўзларида  Қум шаҳрида коронавирус юқтирганликка гумон қилинган ва биринчи ташхисда бу вирусга мубтало бўлгани аниқланган икки кишини вавот этганини тасдиқлади.

Жаҳонпур шунингдек,  афсус билан айтганда ушбу икки шахс қарилиги сабаб иммуноситемлари бу хасталик қаршисида  дош беролмади ва улар вафот этдилар деб қўшимча қилди.

Хитойнинг Ухан шаҳрида биринчи марта пайдо бўлган. коронавирус эндиликда дуёнинг 25 мамлакати жумладан АҚШ, Англия, Австралия, Таиланд, Жаунбий Корея, Япония, Канада, Франция, Арабистон ва БААда ҳам қайд этилган.

Сўнгги маълумотларга биноан,  ҳозиргача Хитойда коронавирусга мубтало бўлган шасхлар сони 72 мингдан ошиб, вафот этганлар сони 2004 кишига етган.

Хитойнинг Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси ҳозиргача 10 минг 600 кишини даволанганини эълон этди.