Эрон параменти сайловолди ташвиқотлари муддати тугади
Бугун соат 8 дан бошлаб Эронда ўтказиладиган парламент сайловининг 11 муддатининг сайоловолди ташвиқотларни ўтказиш муҳлати якунланди.
Эрон қонунларига биноан, сайлов номзодлари сайловлардан 24 соат олдин ташвиқот олиб боришни тўхтатиши лозим.
Эрон ички сайловлар штаби эълонига кўра, Эрон парламенти қуйи палатаси номзодлари ташвиқотлар ўтказишини якунланиши билан ижтимоий тармоқларда ва ё бошқа жойларда таблиғот ва ташвиқот олиб бориш манъ этилади.
Эслатиб ўтамиз, эртага 21 февраль куни Эрон парламенти сайловларини 11- чи босқичи ҳамда раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг илк ўртабосқич сайловининг 5 -чи босқичи бўлиб ўтади.
Эрон ички сайлов штаби раиси Жамол Ориф Эрон парламентининг 11 чи сайловида 57 миллион 918 минг 159 нафар овоз бериш ҳаққига эгалар.
Сайловлар Эрондаги 208 сайлов ҳавзасининг 55 минг овоз бериш марказида ўтказилади.