Эронда коронавирусга мубтало бўлган 5 киши вафот этди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i50475-Эронда_коронавирусга_мубтало_бўлган_5_киши_вафот_этди
Эронда коронавирусга мубтало бўлган шахслар сони 28 нафарга етиб, улардан 5 нафари вафот этди.
(last modified 2020-02-23T04:18:06+00:00 )
феврал 22, 2020 12:08 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусга мубтало бўлган 5 киши вафот этди

Эронда коронавирусга мубтало бўлган шахслар сони 28 нафарга етиб, улардан 5 нафари вафот этди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлар маркази раиси Киёнўш Жаҳонпур бугунги сўзларида  ҳозиргача Эронда коронавирусга мубтало бўлишда гумонланган 785 нафар қайд этилган деб  эълон этди.

Жаҳонпур ўз сўзларида коронавирусга  ташхиси қўйилган яна 10 нафар билан Эронда бу вирусга мубтало бўлганлар сони 28 кишига етди деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз Ухан шаҳридан бошланган коронавирус ҳозиргача дунёнинг 25 мамлакати айниқса АҚШ, Англия, Австралия, Таиланд, Жанубий Корея, Япония, Канада, Франция, Арабистон ва БАА-да ҳам қайд этилган.

Сўнгги маълумотларга асосан, ҳозиргача  Хитойдаги коронавирусга мубтало бўлганлар сони 76 мингдан ошди ва бу вирусдан вафот қилганлар, сони 2 минг 300 нафардан ошди.