Теҳронда Эрон ва Голландия ТИВ раҳбарлари учрашиб, мулоқот қилдилар
Голландия ташқи ишлар вазири Теҳронга убштирган сафарида эронлик касбдоши Муҳаммаджавод Зариф билан учрашиб, мулоқот қилди.
Юқори мартабали делегация бошчилигида Теҳронга келган Голландия ТИВ раҳбари Стеф Блак бугун Эрон ТИВ-да эронлик касбдоши Муҳаммаджавод Зариф билан учрашди.
Голландия ташқи ишлар вазири шунингдек, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан учрашиши кутилмиоқда.
Бу сафар иккитомонлама алоқалар, минатқа ўзгаришлари ва Халқаро масалалар борасисида музокара ўтказиш мақсадида амалга оширилгани айтилади.
Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий ҳам бундан олдин Голандия ташқи ишлар вазири Стеф Блак ва Австрия ТИВ раҳбари Александр Шолтбергни Теҳронга сафар қилишини таъкидлаб, Европалик ушбу вазирлар билан алоҳида мулоқатларда иккитомонлама алоқалардан ташқари Халқаро ва минтақавий мавзулар, Эрон ислом жумҳурияти томонидан Халқаро ядровий келишувда ўз мажбуриятларини ижро этишдаги Европанинг пассив ҳаракатлари ва уларни АҚШнинг ўз ҳудудларидан ташқари қонунлари қаршисида тура олмасликларини танқид этиши масалалари юзасидан фикр алмашилишини хабар қилганди.