Эронда коронавирус натижасида қурбонлар сони 15 кишини ташкил этди
(last modified Tue, 25 Feb 2020 10:37:52 GMT )
феврал 25, 2020 15:37 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус натижасида қурбонлар сони 15 кишини ташкил этди

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги умумий алоқалар ва маълумотлар маркази раиси Эронда коронавирус натижсида қурбон бўлган шахслар сонини 15 нафарга етганини эълон этди.

Бугун Эроннинг умумий алоқалар ва маълумотлар маркази раиси Киёнўш Жаҳонпур  мухбирлар билан суҳбатида ҳозиргача Эрнда 95 нафарга коронавирус ташхиси қўйилганини изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз коронавирус 2019- чи йилнинг декабри охирида Хитой шарқидаги Хубэй вилояти маркази  Ухан шаҳрида пайдо бўлди.

Бу вирус Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 30 мамлакати жумладан Эрон, АҚШ, Англия, Австралия, Таиланд, Жанубий Корея, Япония, Канада, Франция, Саудия Арабистони ва БААда ҳам қайд этилган.

Сўнгги маълумотларга асосан,  дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 80 минг нафардан ошди. Мубтало бўлганларнинг 27 минг нафар тузалган ва 2700 нафардан ортиғи бу вирус натижасида вафот этган.

 

Ёрлиқ