Эронда коронавирусдан вафот этганлар сони 19 кишига етди
(last modified Wed, 26 Feb 2020 11:01:22 GMT )
феврал 26, 2020 16:01 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан вафот этганлар сони 19 кишига етди

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар сонини 139 нафарга етганини хабар қилди.

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги умумий алоқалар ва маълумотлар маркази раиси Киёнўш Жаҳонпур  бугун мухбирлар билан суҳбатида  Эронда коронавирус натижасида вафот этганлар сонини 19 кишига етганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз коронавирус 2019- чи йилнинг декабри охирида Хитой шарқидаги Хубэй вилояти маркази  Ухан шаҳрида пайдо бўлди.

Ҳозиргача Хитойда коронавирусга мубтало бўлганлардан 30 минг нафари тузалган.

Бу вирус Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 40 мамлакати жумладан Эрон, АҚШ, Англия, Австралия, Таиланд, Жанубий Корея, Япония, Канада, Франция, Саудия Арабистони ва БААда ҳам қайд этилган.

Ҳозиргача Хитойда коронавирус натижасида 2700дан ортиқ нафар вафот этган.

Ёрлиқ