Эронда коронавирус қурбонлари сони 26 кишига етди
(last modified Thu, 27 Feb 2020 12:06:08 GMT )
феврал 27, 2020 17:06 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирус қурбонлари сони  26 кишига етди

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги умумий алоқалар ва маълумотлар маркази раиси Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар сонини 245 нафарга ва бу вирусдан ҳалок бўлган шахслар сонини 26 кишига етганини эълон этди.

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги умумий алоқалар ва маълумотлар маркази раиси Киёнўш Жаҳонпур бугун ИРНАга берган интервьюсида,  Эронда коронавирусга мубтало бўлганлар ва қурбонлар сонига тўхталиб,  кечадан бери  коронавиурсга мубтало бўланлар сонини 106 нафарга ошиши ва улардан 7 нафарини вафот этганини эълон қилди.

Жаҳонпурнинг айтишича, ҳозиргача Эронда 245 нафар коронавирсга чалингани ва улардан 26 кишини вавот этганини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз коронавирус 2019- чи йилнинг декабри охирида Хитой шарқидаги Хубэй вилояти маркази  Ухан шаҳрида пайдо бўлди.

Бу вирус Хитойнинг 30 вилоятидан ташқари дунёнинг 40 мамлакати жумладан Эрон, АҚШ, Англия, Австралия, Таиланд, Жанубий Корея, Япония, Канада, Франция, Саудия Арабистони ва БААда ҳам қайд этилган.

Бугунгача дунёда 82 мингдан ортиқ бу вирусга мубтало бўлишган ва улардан 32 минг тузалиб, 2800 нафари қурбон бўлган.