Эрон давлати Ҳиндистон мусулмонларига қарши уюшган зўравонликларни қоралади
(last modified Tue, 03 Mar 2020 06:29:52 GMT )
март 03, 2020 11:29 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати Ҳиндистон мусулмонларига қарши уюшган зўравонликларни қоралади

Эрон ТИВ раҳбари Ҳиндистон мусулмонларига қарши уюшган жиноятлар тўлқинини маҳкум этиб, Эрон асрлар давомида Ҳиндистон мамлакатининг дўсти бўлган деб айтди.

Ҳиндистонда фуқаролик қонунни ислоҳ этиш лойиҳасини қабул этилганидан кейин, ифротий айрим ҳиндуийлар  бу мамлакат мусулмомнларига қарши ҳужумларини кучайтиришди.

Кеча Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф  Твиттердаги шахсий саҳифасида Деҳли давлат масъулларини барча ҳиндуийлар  хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлаш  ҳамда бундай одамкушликларни давом этишига ижозат бермасликка чақирди.

Муҳаммаджавод Зариф, ўз сўзларида, музокара ва қонун ҳокимияти асосида муаммолар ва бўҳронларга ечим топиш зарур деб қўшимча қилди.

Олдинроқ  Аҳл байт /ъ/ Халқаро анжумани ва  Университетларнинг мусулмон учтозлари Халқаро Ассамблеяси  чиқарган баёниясида Ҳиндистонда мусулмонларга қарши зўравонликларни қоралаб,  Деҳли давлати томонидан мусулмон озчиликларга қарши чекловларни бартараф этилиши ҳамда инсон ва Халқаро қонунларга рия этилишини таъкидлашганди.

 

Ёрлиқ